Элдор Шомуродов эртанги ўйин олдидан: “Мен қалбан сизлар биланман”

Khoja
22 янв 2024, 09:34
Жароҳат сабабли Осиё кубогини ўтказиб юбораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов эртанги ўйин олдидан терма жамоамизга омад тилади.

“Ассалому алайкум барчага. Эртанги ўйин олдидан сизларга чин юракдан омад тилайман. Мен қалбан сизлар биланман. Нафақат мен, балки барча ўзбекистонликлар сизлар билан. Сизларга ишонамиз, ушбу Осиё кубогида яхши натижа қайд этиб, ёруғ юз  билан юртимизга қайтишингиз насиб этсин. Омад!»,-деб фикр билдирган сардоримиз.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›