

"Қийин учрашув бўлди. Шунга қарамасдан ўз ўйинимизни намойиш эта олдик ва ғалабага эришдик. Гол киритганимдан хурсандман.
ОЧЛда имкониятимиз қолмаганидан сўнг бор эътиборимизни миллий чемпионат ва кубокка қаратамиз.
Ўйин олдидан мана шундай ҳисобга ишонармидим? Тўғри, ишониш қийин. Баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бунинг натижасида чиройли ғалабага эришдик", - дейди Шомуродов.



