Элдор Шомуродов: «Бугунги учрашувда мураббийимиз учун ҳам ҳаракат қиламиз»

Khoja
26 мар 2024, 10:42
Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов Гонконгга қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Гонконг билан дастлабки ўйинда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Ушбу учрашув осон бўлмаслигини билардик. Сабаби мезбон жамоа ўйин ўтказиладиган стадионни ўзгартирди ва ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солди. Умумий олиб қараганда учрашув бизнинг назоратимиз остида ўтди. 

Биринчи навбатда мураббийнинг соғлиғи жуда муҳим. Ушбу баҳсда мураббийимиз учун ҳам ҳаракат қиламиз», — деди сардоримиз.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Uzbekistan FA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›