Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди
25 фев 20:02
Янгиликлар
Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди
"WhoScored" нашри Италия чемпионати 26-тури рамзий терма жамоасини тузди.
Қувонарлиси, "Рома" ғалабасига ўз голи ва голли узатмаси билан салмоқли ҳисса қўшган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳам рамзий термадан ўрин олган.
Шомуродов ўйин якунига кўра, 7.94 рейтинг баҳосига лойиқ деб топилганди. Эътиборлиси, "SofaScore" нашри ҳам ҳамюртимиз ўйинини эътироф этиб, унга 8,1 баҳо қўйганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар