UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  2 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  22 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  32 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2

Элдор Сакаев: "Водий дербилари" доимо шиддатли ўтган" Янгиликлар

Элдор Сакаев: "Водий дербилари" доимо шиддатли ўтган"

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида андижонликлар бош мураббийи Элдор Сакаев ва жамоа дарвозабони Акмал Ортиқов иштирок этишди.

Элдор Сакаев (“Андижон” жамоаси бош мураббийи): - “Водий дербиси” ўйинлари жамоалар қайси лигада иштирок этишлари ва баҳс қандай мусобақага тааллуқли бўлишидан қатъий назар, доимо жанговар руҳда ўтган. Бундай учрашувларда ўзим ҳам кўп маротаба иштирок этганман. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади ҳамда курашларга бой тарзда ўтди.

“Навбаҳор” яхши жамоа ва ҳужумкор ўйин намойиш этади.

Футбол шундай спорт турики, унда юзага келган барча вазиятлардан фойдаланиб бўлмайди. Акс ҳолда, учрашув ҳисоби бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Аммо бугун бизнинг омадимиз келиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Жамоамизнинг жорий мавсумда ва “Навбаҳор”га қарши кечган баҳсда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаганлигида, фақатгина дарвозабон ва ҳимоячиларнинг эмас, балки бутун жамоанинг муносиб ҳиссаси бор.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, дарвозабонимиз Акмал Ортиқов ва ҳимоячимиз Иброҳим Отахонов Олий лигада ўйнашган ва катта тажрибага эгалар. Демак, бу борада уларнинг ҳиссаларини ҳам таъкидлаш жоиз.

Акмал Ортиқов (“Андижон” жамоаси дарвозабони): - “Водий дербиси” ўйинларига ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Биз мазкур учрашувга астойдил тайёргарлик кўргандик. Бу эса ўз мевасини бериб, бугунги баҳсда зафар қучиб, мухлисларни хурсанд этдик.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика