UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  0 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  7 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик” Янгиликлар

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик”

Про лига иштирокчиси "Зомин" жамоаси молиявий муаммолар гирдобида қолмоқда.

Давралар оралиғида кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Хўш, "Зомин" мавсумни нечанчи ўринда тугатиш учун курашоқда. Молиявий вазият қандай ҳолатда? Бу борада жамоа сардори Элдор Каримов билан суҳбатлашдик.

“Арал Самали” билан ўйин хусусида

- Нукусда жуда қийин ўйин бўлди. Чунки  рақибимиз ҳам Про лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. 3 очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Жанговар беллашув бўлди, лекин омад биздан юз ўгирди. Афсуски, мағлубиятга учраган ҳолда уйга қайтдик. 

Бир нафар дарвозабон билан борилгани ҳақида

- Дарҳақиқат, ўйинга 1 нафар дарвозабон билан бордик. Иккинчи дарвозабонимиз бироз бетоблиги сабабли, шундай ҳолат юзага келди. Унинг ўрнида футболчи хизматидан фойдаландик. 

Про лигада қолиш имконияти борасида

- Бизда имконият бор. Худо хоҳласа, бу вазифани уддасидан чиқа оламиз. Олдинда кўплаб ўйинларимиз бор, ижобий натижа кўрсатишга уринамиз. 

Янги келган футболчилар тўғрисида

- Ҳа, албатта, янги келганлар таркибга мослашиб боряпти. Ўйиндан-ўйинга жамоани кучайтириб боряпти. Ишончим комилки, улар жамоага ёрдам бера олади. 

Молиявий ҳолат хусусида

- Ҳалигача жамоамизда молиявий ҳолат ижобий томонга ўзгаргани йўқ. Ишонаманки, жамоа йил якунига қадар барча қарзларни узади. Клубда катта ўзгаришлар бўлишига мен ва жамоадаги барча футболчилар ишонади. Клубда пулларимиз қолиб кетмайди. 

Маошсиз футбол ўйнаши борасида

- Тўғриси, маошсиз футбол ўйнашга футболчилар ўрганиб қолди. Яқин кунларда жамоага яхши ҳомий чиқиб қолади деган умиддамиз. Биз майдонга чиқиб, жамоани сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Меҳнатларимиз зое кетмаслигига ва ҳомийлар чиқишига ишонаман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика