UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  0 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  2 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  2 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  16 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  2 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   1 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0

Элдор Эргашев: "Нефтчи" ҳали Суперлигада эмас. Про лигада эса яхши томонга ўзгаришлар бўлмоқда" Янгиликлар

Элдор Эргашев: "Нефтчи" ҳали Суперлигада эмас. Про лигада эса яхши томонга ўзгаришлар бўлмоқда"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Про лига 18-турида "Шўртан"ни мағлубиятга учратди ва Суперлига сари катта қадамни ташлади.

Биз эса ушбу учрашувдан сўнг жорий мавсумда жамоа таркибида ажойиб ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган Элдор Эргашевни суҳбатга чорладик.

- Элдор аввало ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз, қийин ўйинда сўнгги сонияларда урилган гол "Нефтчи"га ғалаба келтирди...

- Ўз майдонимизда, мухлислар қаршисида ғалаба қозониш ҳар доим мароқли ва ёқимли. Ғалабамизда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлагани бизга фойда берди. Об-ҳаво совуқлигига қарамасдан стадионга кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди. 

- Қолган икки учрашувни ҳисобга олганда "Нефтчи"ни Суперлигага йўлланма олди дея оламизми?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биз ҳали Суперлигага чиқмадик. 

- Про лигада мавсум поёнига етмоқда. Ўзингиз учун бу йил нима кашф қилдигиз?


- Ўтган мавсум ҳимояда кўпроқ тўп тепдим. Бу мавсум эса олдинги чизиқ, ярим ҳимояда ҳаракат қилмоқдаман. Қайси позицияда ўйнашимдан қатъий назар жамоамга фойдам тегса бўлгани. Шунингдек бу йил голларимни ҳисобини очиб олдим, кўпроқ гол уришга ҳаракат қилдим. 

- Сиздаги ностандарт ҳаракатлар, узоқдан кутилмаган зарбалар, ташқи кўринишингиздан Александр Гейнрихга ўхшатаётганлар ҳам бор. Сизни бунга муносабатингиз қандай?

- Кутилмаган зарбалар мураббийларимизнинг кўрсатмаларидир. Ўйинларим мухлисларга ёқаётганидан хурсандман. Александр Гейнрихга ўхшатишаётганлиги эса ёқимли албатта.

- "Нефтчи" учун шу кунга қадар ўтган энг қийин ўйин қайси?

- Биз учун ҳеч бир баҳс осон ўтаётгани йўқ. Бу борада кимнидир ажратиб кўрсатмоқчи эмасман.

- Про лига 2020 йилги мавсумда янги даражага чиқди деб ҳисоблайсизми?

- Албатта Про лигада яхши томонга ўзгаришлар бўлмоқда. Барча жамоалар олдига юқори мақсадларни қўйган. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика