

"Хави бош мураббий этиб тайинлангач, "Барса"да нималар ўзгарганини аниқ айта олмайман. Сўнгги пайтларда уларнинг у қадар кўп ўйинини томоша қила олмадим, бошқа ишларим бор – масалан, ўзимизнинг учрашувларни томоша қилиш.
Бироқ мен уларни яхши биламан. Жамоа сафида сифатли ўйин кўрсата оладиган йигитлар жамланган", – деди Кроос.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" – "Реал" беллашуви бугун тунда Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:59да старт олади.




