UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  174 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  1 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Эль Чоло" "Лейпциг"га қарши ўйиндан олдин нималар деди? Янгиликлар

"Эль Чоло" "Лейпциг"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ чорак финали доирасидаги "Лейпциг"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизнинг Чемпионлар Лигасида ўйнаганимизга анча бўлди. "Энфилд"даги ғалаба ажойиб тарзда қўлга киритилди, аммо ҳозир барчаси бўш қоғоздан бошланмоқда. Бизнинг амалдаги чемпион бўлмиш "Ливерпуль"ни мусобақадан чиқариб юборганимиз "Лейпциг"га қарши ўйинга умуман таъсир қилмайди.

Мен фақат эртанги ўйин ҳақида ўйлаяпман. Қандай қилиб устунликка эга бўлиш ва рақибга максимал даражада ноқулайлик туғдириш ҳақида. Чорак финалдан уёғига қарамаяпман. Фақатгина такрорлашим мумкин - бизда эртага кечқурун ғалаба қозонишдан бошқа вариант йўқ. Шуни миямизга қуйган ҳолда тайёргарлик кўрамиз.

Деярли ҳар қандай савол бўйича ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бизни эртага ўзининг номига эга ёш мураббий қўл остидаги кучли жамоага қарши ўйин кутиб турибди. "РБ Лейпциг" ҳақиқатдан ҳам жуда кучли, уларнинг Бундеслигада учинчи ўринни қўлга киритишгани ҳам бекорга эмас. Улар биздан кўра камроқ ўйин ўтказишди, аммо статистика иккала жамоада деярли бир хил. Эртага ғалаба қозониш биз учун муҳим деб айта олмайман. Аксинча, бу ягона мавжуд вариант", - дейди Симеоне.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика