UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  6 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  7 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1

Эктор Купер КХДРга қарши ўйин олдидан: "Туркия билан ўйиндан ўзимга ёққан жиҳатларни ола билдим" Янгиликлар

Эктор Купер КХДРга қарши ўйин олдидан: "Туркия билан ўйиндан ўзимга ёққан жиҳатларни ола билдим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер КХДР терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбек халқига, мухлисларга мурожаат қилмоқчиман: биз, яъни мураббийлар доим янги жойга ишлагани келганимизда мослашув жараёнини бошдан ўтказамиз. Тўғри, адаптация жараёни кўпчиликни, ҳусусан журналистларни ҳам қизиқтирмайди. Бошида лойиҳа тузамиз. Кўпчилик лойиҳа дастур бўлади ва бу 2018 - 2022 йилги ЖЧ учун тузилади деб ҳисоблаши мумкин. Аммо ундай эмас.

Бизга бўлган ишонч фақат натижага боғлиқ бўлиб қолиши керак эмас. Агар биз фақат натижани ўйлаганимизда, рақибларни ФИФА рейтингидан келиб чиқиб излашимиз мумкин. Биз осонроқ рақиб топиб, улар билан қийинчиликсиз ўйнашимиз мумкин эди. Биз ҳар қандай рақиб билан ўйнашга тайёр бўлишимиз лозим эди. Масалан, Уругвай жаҳон рейтингида 7-ўриндаги терма жамоа эди. Агар биз ўсишни истасак, юқори даражадаги жамоалар билан ўйнашимиз лозим. Айнан шундай ўйинларда биз ўз хатоларимизни кўриб олишимиз мумкин. 

Баъзида ассоциация, баъзида эса ўзим ўртоқлик учрашуви учун терма жамоаларни таклиф қиламан. Биз масалан Аргентина билан ҳам ўйнашимиз мумкин. Нима учун йўқ? Масалан, Дешам билан яхши алоқам бор. Биз жаҳон чемпионлари билан ўйнашимиз мумкин ва хаттоки уларни ҳам мағлуб этишимиз мумкин, бундай ўйинларни хеч ким башорат қила олмайди. 

Туркияга қарши ўйнадик ва улар кучли терма жамоа ҳисобланишади. Балки кимлардир уларни кучли ҳисобламас, аммо туркияликларнинг 80 фоиз футболчиси Европада ўйнайди. Нима демоқчиман? Асосий мақсадимиз - сентябргача тайёр бўлиш. Баъзида рақибга тўғри баҳо бера олмаймиз. 

Ёдингизда бўлса, Қатарни мағлуб этгандик. Якунда эса улар Осиё чемпиони бўлишди. Шунинг учун ҳам биз ўзимиз тузган лойиҳа бўйлаб, ўз йўлимизда давом этамиз. 

Футболчилар ҳам доимо ютишни исташади. Ассоциация томонидан ҳам ишонч билдирилмоқда. Агар бугун ўзбек мухлиси Туркияга ютқазганимиздан ҳафа бўлса, мен уларни хотиржамликка чақирмоқчиман. Биз ФИФА рейтингида ўзимиздан анча юқоридаги жамоага қарши ўйнадик. Масалан, кеча Япония ўз майдонида анча пастдаги Тринидад ва Тобагони мағлуб эта олмади. Демак, футболда ҳар қандай ҳолат бўлиб туради.

Биз барча нарсага тайёр бўлишимиз лозим. Сиз жамоанинг кайфияти ёмон деб ўйлаётганингиз мумкин, аммо барчаси яхши. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Биз ўз йўлимизни танлаб олганмиз. Мағлубият кимгадир ёқмаса мен вақтимни кетказиб ўтирмоқчи эмасман. Мен ҳам ютқазишни истамайман. 

Бизда янги футболчилар бор ва уларни синаб кўришимиз мумкин. Кейин "Қувондиқ Рўзиев ёмон ўйнади" мавзусидаги гап-сўзлар келиб чиқиши ҳам мумкин. Аммо, у мен берган кўрсатмаларнинг барчасини бажарди. Йигитлар хотиржам ва уларнинг кайфияти жойида. Биз доимо ғалаба учун майдонга тушамиз. Аммо, бу баъзида амалга ошмай қолиши мумкин", - деди Купер анжуман бошида.

-Тўғри ўртоқлик ўйинида натижа муҳим эмас. Аммо, ўйин сифати паст. Сиз бошчилигингизда бунгача 6 та йиғин ўтказилди. Мураббий сифатидаги илк матбуот анжуманида янги терма жамоа кўришимизни айтгандингиз. Аммо, ҳозир мудофаа чизиғида муаммолар кўп.

-Балки бу ҳақида гапиргандирман. Биласизми нима учун шундай дейман? Мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб жавоб бераман. Бунгача Миср терма жамоасида ишлаганман. Мен Мисрдалигимда 1 йил 4 ойдан сўнг кучли терма жамоа - Колумбия билан ўртоқлик ўйини ўтказдик. 1 ой хеч қандай муддат эмас. 1 ой ичида жамоани шакллантириш мумкин. Ўшанда сиз нотўғри тушунган бўлишингиз мумкин. Биз ҳимояда тартиб ўрнатиш ҳақида гапирганмиз. Аммо, сўнгги ўйинда биз иккитагина хато қилдик. Кучли термаларга қарши ўйинда кичик хатолар ҳам бизга қимматга тушиши мумкин. Улар рақибларни дарҳол жазолайдилар. Бу менинг хатоим. Тан оламан. 


-Нима учун футболчилар терма жамоада ўз савиясида тўп тепа олмаяпти?  Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Тактикагами? Мисол учун Жавоҳир Сидиқов?

-Осиё кубогига қайтамиз. Футболчиларда баъзида ўйин чиқмайди. Бу менинг тактикам сабаб бўлиши ҳам мумкин, инкор этмайман. Сидиқовга ўйин давомида эркинлик бераман. Баъзида унда ҳам ўйин ўхшамаслиги мумкин. Бу тактикага ҳам боғлиқ бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.


-Туркияга қарши ўйиндан сўнг ўйиндан қониқиш ҳосил қилганингиз ҳақида гапиргандингиз. Айнан нима маъқул келди сизга ўша ўйинда?

-Натижадан қониқмадим, чунки стандарт вазиятдан иккита гол ўтказиб юбордик. Қониққан томоним - футболчиларда ўзгариш бор. Улар яхши томонга ўзгаришган. Биз фақатгина стандарт вазиятда хато қилдик. Биз келгуси ўйинлар учун режаларимиз бор. Доимо янги ўйинчиларни синаб кўрамиз. Танлов катта. Бу менинг танловим ва менинг тактикам. Шундай ҳолатлар бўладики, баъзида футболчи илк ўйинидаёқ яхши ҳаракат қилади. Биз Туркияга ютқазган бўлсакда, ўзим учун ёққан жиҳатларни ола билдим ва бундан хурсандман. Аммо, ҳозир бу айнан қайси жиҳатлар эканлигини айтмоқчи эмасман. 


-Исмоилов ва Кримец каби футболчиларимиз бўла туриб, стандарт вазиятларда гол ўтказиб юбориш ҳолатига қандай баҳо берасиз?

-Бу Анзур ёки Кримецниинг хатоси эмасди. Биз хатолар устида ишлаймиз. Бу фақатгина бир футболчининг хатоси эмас. Балки, бу жамоага боғлиқ бўлган масаладир. Балки унга тўғри тушунтира бермаган менинг хатом бўлиши мумкин. 


-Ҳимоячилар масаласи. Сиз қўл остингизда жамоа асосан ҳимоявий ва тўпсиз ҳаракат қилади. Терма жамоага чақирилмаётган, тўп билан яхши ўйнай оладиган баъзи футболчилар Денисов, Ашурматов ва Аъзамов ҳақида қандай фикрдасиз?

-Фақатгина уч нафар футболчи борми терма жамоага чақирув олмаган? Аммо, мен бундай ўйламайман. Биз барча футболчиларни кўришга ҳаракат қилдик. Ҳаттоки Германияда ўйнаётган футболчимиз ҳақида ҳам ўйлаб кўрдик. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, соат 20:00да "Миллий" стадионида бошланади. 


Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика