UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  18 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  21

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи машғулотни ўтказди Янгиликлар

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи машғулотни ўтказди

Аввал хабар берилганидек, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан Тошкентда йиғин бошлади.

Йиғинга жалб қилинган футболчилар пойтахтимиздаги "Жар" стадионида биринчи машғулотни ўтказишди. Даставвал, Купер футболчилар билан бирма-бир танишиб чиқди. Кейин машғулотларга старт берилди.

Машғулот давомида Эктор Куперга унинг ёрдамчилари Хосе Карлос Фантагуцци, Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ёрдам беришди.

Аввалига футболчилар енгил чигалёзди машқларини олиб боришди. Кейин футболчилар позицияларига кўра гуруҳларга бўлинишди. Ҳар бир гуруҳ билан алоҳида машқ ўтказилди.

Дарвозабонлар билан "Насаф"дан чақирилган мураббий Денис Иванков ишлади. Кейин футболчилар майдоннинг ярмида иккига бўлинган ҳолда футбол ўйнашди. Машғулотдан кейин футболчилар муз тўлдирилган бассейнга тушиб, тикланиш машқларини давом эттиришди.

Машғулотлар қувноқ кайфиятда ўтганини, футболчилар янги мураббий кўз ўнгида астойидил меҳнат қилишганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Рейтинг: +96   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика