UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  4 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15

Эксперт минбари. Ислом Аҳмедов: “Австралия сафида икки нафар индивидуал кучли футболчи бор” Янгиликлар

Эксперт минбари. Ислом Аҳмедов: “Австралия сафида икки нафар индивидуал кучли футболчи бор”

Австралия - Ўзбекистон учрашуви олдидан "Championat.asia" сайти етакчи мутахассисларимиздан эксперт фикрини тақдим этади.

БААдаги Осиё Кубогини ОФК эксперти сифатида кузатиб бораётган ҳамюртимиз Ислом Аҳмедовга бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.


- Ўзбекистон - Австралия ўйинидан нималар кутяпсиз?
- Бу баҳсдан барча ўзбекистонлик мухлислар каби терма жамоамизнинг ғалабасини кутаяпман!

- Сиз ОФК эксперти сифатида мусобақани кузатиб бормоқдасиз. Австралия терма жамоаси ўйинларини ҳам кузатдингизми?
- Мен бу жамоанинг гуруҳдаги барча ўйинларини томоша қилдим. Дастлабки икки турда Австралия фақат натижа учун ўйнади. Фақат учинчи турга келиб, ғалаба зарур бўлганида тезликни оширишди ва осонлик билан керакли натижани қўлга киритишди.

- Улар кўпроқ қандай тактика асосида ўйин кўрсатишяпти?
- Жамоа асосан тўпни назорат қилиш орқали ҳужум ташкил этади, таркибда икки нафар индивидуал кучли футболчи бор. Бу 21-рақамдаги қанот ҳужумчиси (Авер Мабиль) ва 9-рақамдаги марказий ҳужумчи (Жейми Макларен). Улар якка ўзлари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин. Бундан ташқари 23-рақамдаги футболчи (Томас Рогич) ҳам фойдали ўйнамоқда. Сурия билан баҳсда барча ҳужум айнан у орқали амалга оширилди. Жуда тартибли, яхши ташкил этилган жамоа, ақлли тарзда ҳимоялана олишади, тўп уларда бўлганида нима қилишни яхши билишади.



- Ўзбекистон терма жамоаси ниманинг ҳисобига Австралияни ютиши мумкин?

- Бизнинг жамоада индивидуал кучли футболчилар жуда кўп. Осиё Кубогидаги ҳеч бир жамоада биздаги каби индивидуал кучли ўйинчилар йўқ. Бизда тезда ҳужумга ўтиш яхши чиқмоқда, деярли барча голларимиз тезкор ҳужумлардан сўнг урилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳимоясида муаммолар бор. Шу боис ҳимояга ётиб олиш керак эмас, тўп билан бўлсак тезкор қарши ҳужумга ўтиш имкони бўлса шундай қилиш шарт! Агар тезкор ҳужум ташкил этишнинг имкони бўлмаса, тўпни имкон қадар кўпроқ ўзимизда сақлаб туришимиз керак. Ҳимояда имкон қадар камроқ ўйнашимиз даркор. Рақиб тўп билан бўлганида уни иккинчи зонада қарши олиш керак, тўпни эгаллаб олганимиз заҳоти қарши ҳужумга ўтишимиз керак. Бу ҳозирча бизнинг энг кучли томонимиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди



Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика