UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  6 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  9 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  6 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  47 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  7 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  31 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4

Эдита Миробидова 8та, Абдурашид Худойберганов ва Аскер Нажафалиев 4тадан, Раҳимбек Каримов 1та ўйинга четлатилди Янгиликлар

Эдита Миробидова 8та, Абдурашид Худойберганов ва Аскер Нажафалиев 4тадан, Раҳимбек Каримов 1та ўйинга четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар қўмитасининг қарори.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

НАВБАҲОР – ҚИЗИЛҚУМ (Coca Cola Суперлига 19-тур)

2022 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлига 19-тур доирасида “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувининг бош ҳаками Абдурашид Худойберганов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Абдурашид Худойбергановга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан Coca Cola Суперлига учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;


МEТАЛЛУРГ – СЎҒДИЁНА (Coca Cola Суперлига 19-тур)


2022-йил 18-сентябрь куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлига 19-тур доирасида “Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувнинг ҳаками Аскер Нажафалиев учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз, ёрдамчи ҳакам Тимур Гайнуллин эса қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Аскер Нажафалиевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан Coca Cola Суперлига учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Тимур Гайнуллинга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан Coca Cola Суперлига учрашувларидан 1 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин.


ҚИЗИЛҚУМ – МEТАЛЛУРГ (Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 20-тури)

2022-йил 29-сентябрь куни Суперлиганинг 20-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Металлург” учрашувининг бош ҳаками Раҳимбек Каримов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Раҳимбек Каримовга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан Coca Cola Суперлига учрашувларидан 1 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;

ЧИҒАТОЙ – ЛОКОМОТИВ-БФК (Биринчи лига 21-тури)

U-21. ПАХТАКОР – НАСАФ (Захира ҳаками сифатида)

2022 йил 2 октябрь куни Биринчи лиганинг 21-тури доирасидан ўрин олган “Чиғатой” – “Локомотив-БФК” учрашувининг бош ҳаками Фарух Янсупов қониқарсиз ва ёрдамчи ҳакам Далер Тиллаев учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Шунингдек, 2022 йилнинг 3 октябрь куни U-21 “Пахтакор” – “Насаф” учрашувида захира ҳаками бўлиб ишлаган Ф.Янсупов назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Фарух Янсуповга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 2-бандига асосан Биринчи лига учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Шунингдек, Ф.Янсуповга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан U-21 биринчилиги учрашувларидан 1 та ўйинга четлаштириш ва (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Далер Тиллаевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилсин.



U-21. ДИНАМО – ОЛИМПИК (Бош ҳакам сифатида)


2022 йилнинг 3 октябрь куни U-21 “Динамо” – “Олимпик” учрашуви бош ҳаками Никита Мустафин назоратчи томонидан такрорий қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Никита Мустафинга нисбатан нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан U-21 учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;



ҚИЗИЛҚУМ W – СЎҒДИЁНА W (Аёллар олий лигаси, 17-тур)

2022 йилнинг 28 сентябрь куни Аёллар олий лигаси 17-тур доирасида “Қизилқум W” – “Сўғдиёна W” учрашувининг бош ҳаками Эдита Миробидова ва ёрдамчи ҳакам Манзура Мангетбаева учрашувида хато ва камчиликлар кузатилган бўлсада, назоратчи Абдураҳмон Қўлдошев томонидан бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакам баҳолари кўтариб кўрсатилган.

Унга кўра:

Эдита Миробидовага нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Аёллар олий лигаси учрашувларидан 8 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Манзура Мангетбаевага нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан биринчи маротаба паст натижа қайд этгани учун Аёллар олий лигаси учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Абдураҳмон Қўлдошевга нисбатан бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакам баҳоларини кўтариб кўрсатгани учун назоратчилар интизом кодексининг 4-бўлимнинг 1-бандига асосан 6 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

Шунингдек, қуйидаги исмлари келтириладиган ҳакамлар биринчи маротаба қониқарли баҳо олганликлари учун уларга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилсин:

О.Каллахўжаев, Д.Жуманиязов, С.Саидахматов, Ш.Қаюмов, С.Миродилов, Д.Раҳмонов, Ш.Ражабов, Х.Музаффаров, А.Тухтасинов.

Хасан Абдусаматовга нисбатан интизом кодексининг 2.4-бўлимнинг 4-бандига асосан дисквалификация қилинсин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика