UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  22 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  1 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  105 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Эдгар Гесс: “Тажрибали ўйинчиларимиз сафга қайтса, ўйинимиз янада кучаяди деб ўйлайман” Янгиликлар

Эдгар Гесс: “Тажрибали ўйинчиларимиз сафга қайтса, ўйинимиз янада кучаяди деб ўйлайман”

“Андижон” - “Машъал” (1:0) учрашуви якунига етгач, ўтказилган матбуо анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Эдгар Гесс иштирок этди.

- Аввало бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Йигитлар уч очко олиш учун астойдил харакат қилди. “Машъал”ни билардик, яхши ўйин намойиш эта олидаган жамоа. Пенальтидан улар гол ура олмади. Акс холда дуранг бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин бугун омадимиз чопди. Андижонлик ишқибозларни узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Очколаримиз сонини кўпайтириб олдик. Тажрибали ўйинчиларимиз сафга қайтса, ўйинимиз янада кучаяди деб ўйлайман. Етакчи футболчиларсиз ҳам йигитлар бугун астойдил харакат қилди. Ўйиндан унча қониқмадим. “Насаф”га қарши баҳсда шогирдларим яхши харакат қилганди. Аммо футболда натижа барибир биринчи ўринда туради.

- Бобохоновнинг ўзи пенальти тепишни истади. Бундай қалтис пайтда Иқболни масъуслиятли вазифани ўз бўйнига олганига қойил қолиш керак. Ўзига ишонди. Бизда пенальти тепа оладиган Расул Раҳмонов ва Лочин Солиев каби футболчилар ҳам бор эди. Аммо улар бу пайтда захирада эди. Бизга берилган пенальтида ҳавотирда эдим. Чунки бунга қадар Мошняга 11 метрлик тўпларини қайтара олмай келаётганди. Бугун легионер посбонимиз маҳоратани намойиш этди - дейди Эдгар Яковлевич.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика