Эдгар Гесс: "Олмалиқ"нинг мақсади ОЧЛ, бизники олий лигада қолиш"

Narzulla Saydullayev
15 авг 2015, 22:09
"Андижон" - "Олмалиқ" (2:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашди.

"Биринчи бўлим яхши ўйнадик. Таркибимизда "Олмалиқ"дагидек футболчилар йўқ. Рақибнинг мақсади ОЧЛ, бизники олий лигада қолиш. Бундай жамоаларга қарши ўйинда ютиш жуда қийин. Рақиб класс борасида биздан устун эди. Худди ёш болалардек хатолар қилинди. Биринчи бўлимда 2:2 эди, майдон марказини кучайтиришга уриндик. Аммо ўтказилган гол йигитларнинг руҳиятига таъсир қилди. Бугун пенальти бор эди, ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ҳимояда Иқбол Бобохоновнинг йўқлиги ҳам таъсир қилди. Вуйович, Васильев ва Анвар Бердиев ҳамон рухсат олишгани йўқ. Асқаралиевнинг ошқозонида муаммо пайдо бўлди. Жамоада тажрибали футболчилар бўлмаса қолганлар нима қилишини билмай қолади. "Олмалиқ"нинг захирасида ўтирган йигитлар бизда асосий футболчи бўларди. Масалан, "Нефтчи" сафида биринчи бўлимда 40 дақиқа ўйнаган Абдуллоҳ Олимов бизда асосий таркибда ўйнади. У бизга керакли ўйинчи", - дейди Эдгар Гесс.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia