UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  2 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  31 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

Эден Азарсиз 51 кун: "Реал Мадрид" вазифаларни бельгиялик юлдузисиз қандай уддаламоқда? Янгиликлар

Эден Азарсиз 51 кун: "Реал Мадрид" вазифаларни бельгиялик юлдузисиз қандай уддаламоқда?

Мавсум аввалида Эден Азар жамоанинг асосий юлдузи бўлмаса ҳам, камида асосий фигуралардан бири бўлиши тахмин қилинганди.

Ўтган йилнинг 26 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖ билан ўйинда Эден Азар жароҳат олганди. Мана орадан 51 кун ўтди: бельгиялик ўша ўйинда ватандоши Тома Менье билан тўқнашувдан кейин майдонни тарк этишга мажбур бўлганди ва ҳали майдонга қайтмади. 

Ҳозир Азар деярли сафга қайтишга тайёр, лекин аниқ сана ва Зинедин Зиданнинг жамоасида қандай ўйнаб кетиши ҳозирча ҳеч кимга маълум эмас. Аввалроқ, мавсум аввалида Азар мушаклардаги муаммо туфайли 30 кунни ўтказиб юборганди ва бу "қаймоқранглилар" учун зарба бўлган, ғалабалар катта қийинчилик билан қўлга киритилганди. 

Шундай бўлсада, орадан ўтган вақт давомида "Мадрид" бельгиялик футболчининг иккинчи жароҳатини осонроқ енгиб ўтгандек. "Қироллик клуби" ҳаттоки Испания Суперкубогида нафақат Азар, балки Карим Бензема ва Гарет Бэйлсиз зафар қучди. Бундан ташқари Азар ўтказиб юборган 16 ўйинда мағлубиятга учрамади. Яъни футболчининг тикланиш жараёнини мажбурий равишда тезлашитиришга ҳожат бўлмади. 

Аввалига клуб берган маълумот бўйича, бельгиялик бор йўғи 3 ҳафта майдонга туша олмаслиги айтилганди. Кейинроқ клубнинг рождество байрамидаги расмлар пайдо бўлди ва у ерда Азар қўлтиқтаёқ. Шундан сўнг "қаймоқранглилар" футболчининг қайтиш санасини ўзгартиришди ва ҳозир асосий вазифа Эденни Мадрид дербисига тайёрлаш. Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" билан учрашув 1 февраль кунига режлаштирилган.

Идеал вариантда эса Азар Чемпионлар Лигаси плей-оффига  "Манчестер Сити" билан беллашувга 100% тайёр бўлиши зарур.

Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз, Азар қайтгач, таркибга кира оладими ёки жамоа бельгияликсиз вариантларда самаралироқ ўйнашга ўрганиб бўлдими?  


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика