Эден Азар: "Майдонда бўлиб, футболдан завқ олишни истайман"

Mirjalol Normatov
14 мар 2023, 22:51
"Реал" футболчиси Эден Азар жамоа таркибида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш истаги борлигини айтди.

"Футбол ўйнаш, майдонда бўлиб, ўзимни муҳим футболчи деб ҳис қилишни хоҳлайман. Ўзингни керакли деб ҳисобласанг, ишонч ошади. Ўзингни энг яхшиси деб ҳисобласанг, нимадир етишмаётгандек туюлади, бироқ буни одамларга тушунтириш жуда қийин.

Оғир кунлар келганда эса одамлар сенга унчалик яхши қарашмайди ва яхши ўйин кўрсатишинга ҳам ишонишмайди. Бундай ҳолатдан қандай қилиб чиқиб кетса бўлади? Ўйинда бўлиш, завқ олиш, нималарнидир қўлга киритиш, муваффақиятга эришиш ва ишончни яна қайтариб олиш.

Футболни соғиняпман, кўпроқ ўйнашни истайман. Майдонда бўлиб завқ олгим келяпти. Машғулотлар - бу зўр, аммо бизни футбол ўйинлари ушлаб туради. Юрагимнинг туб-тубида ҳали ҳам мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳали сўнмаганини сезиб турибман", - деди Азар.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal