UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  24 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди Янгиликлар

Эден Азар фаолиятини якунлаганини эълон қилди

"Челси" собиқ вингери Эден Азар профессионал фаолиятини якунлагани ҳақида маълумот берди.

"Ўзингни тинглаб, ўз вақтида "тўхта" деб айта олишинг керак. 16 йил ва 700 дан ошиқ ўйиндан сўнг профессионал футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бутун Европа ва жаҳон даражасида ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Фаолиятим мобайнида ажойиб инсонлар, менежерлар, мураббийлар ва футболчилар билан ишладим. Ўзим ўйнаган клубларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бельгия терма жамоасига ҳам раҳмат", – деб ёзди 32 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда.

Азар фаолиятини ватанида Бельгияда бошлаган, шундан сўнг 2005 йилда "Лилль" тизимида пайдо бўлган. 2012 йилда уни "Челси" сотиб олди ва 7 мавсумдан сўнг 115 миллион евро эвазига "Реал"га ўтди.

Азар икки марта Англия ва Испания чемпиони бўлган, бир марта Франция чемпионига айланган, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. У Бельгия терма жамоаси сафида 126 та ўйинда 33 та гол урган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика