Абдурауф Бўриев: "Ал Қодисия"ни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз"

Iskandarov Abdulaziz
12 окт 2026, 11:00
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев "Ал Қодисия" билан баҳсдан олдин Championata.asia сайтига интервью берди.

“Рақибимиз жуда кучли эканини ҳамма яхши билади. "Ал-Қодисия" айни пайтда Саудия Арабистони чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда. Тўп тепаётганлар орасида Тижжани Рейндерс, Матео Ретеги, Хулиан Киньонес, Начо ва Юлиан Вайгл каби Европанинг топ-клубларида ўйнаган футболчилар бор.

Бироқ "Пахтакор" ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида тўп тепади. Биз рақибни ҳурмат қиламиз, лекин улардан қўрқмаймиз. Илк турда меҳмонда Элит ОЧЛнинг охирги икки мавсумдаги чемпиони "Ал-Аҳли"га муносиб қаршилик кўрсатдик.

Барча мухлисларимизни стадионга келиб, "Пахтакор"ни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан”,- дейди Абдурауф Бўриев.

Маълумот учун, бугунги ўйин 18:45 да старт олади.

842767937_18355462672223595_6152671270492368117_n.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia