UZ

Сўнгги янгиликлар

ЕЧЛда хет-трик қайд этган футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" кузатмоқда Янгиликлар

ЕЧЛда хет-трик қайд этган футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" кузатмоқда

"РБ Зальцбург" форварди Эрлинг Холандга бир қатор Европа клублари қизиқиш билдирмоқда.

Хабар қилинишича, "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" 19 ёшли футболчини фаол тарзда кузатмоқда.

"Қизил иблислар" вакиллари эса ЕЧЛнинг 1-тури доирасидаги "Генк"га қарши ўйинда ўз скаутларини ҳам жўнатган ва якунда футболчи хет-трик қайд этган эди.

Transfermarkt футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Холанд жорий мавсум Австрия чемпионатида 7та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 4та ассистга эришган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг