UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  0 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  46 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

ЕЧЛда навбатдаги Мадрид дербиси + (ВИДЕО-ПРЕВЬЮ) Янгиликлар

ЕЧЛда навбатдаги Мадрид дербиси + (ВИДЕО-ПРЕВЬЮ)

Европа чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги дастлабки тўқнашув "Реал" - "Атлетико" учрашуви бўлиб ўтади.


"Реал" ярим финалга қадар "Наполи" ҳамда "Бавария" тўсиғини босиб ўтди. "Атлетико" эса "Байер" ҳамда "Лестер" қаршилигини енгишга эришди.

Бу жамоалар охирги йилларда нафақат Ла Лига ёки Испания кубогида, балки ЕЧЛда мунтазам тўқнаш келишмоқда. Мадрид дербиси ЕЧЛнинг навбатчи учрашувига айланганига анча бўлиб қолди. Бунга қадар ушбу жамоалар 2014 йили ЕЧЛ финалида, 2015 йилда чорак финалда ва ўтган мусобақанинг финалида дуч келишганди. Ўша беллашувларнинг барчасида "Реал"нинг қўли баланд келган. Бир сўз билан айтганда, "Атлетико" Европа чемпионлар лигасида ҳозирча "Реал" занжирини ечишга чора топа олмаяпти. Диего Симеоненинг жамоасига ЕЧЛда фақат "Реал" бас келмоқда. Сўнгги уч йилдан буён бунга гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бу сафар "Атлетико" ушбу ёқимсиз анъанани бузишга ҳаракат қилиб қўради.


"Реал" ҳозирда иккита фронтда кураш олиб бормоқда. Ла Лигада чемпионлик учун пойгада "Барселона" уларга қаршилик қилишга уринаётган бўлса, ЕЧЛда эса бу вазифани ҳозирча "Атлетико" бажариб кўради. Ҳали ҳеч бир жамоа ЕЧЛда кетма-кет икки маротаба ғолибликни қўлга киритмаган. Зинедин Зидан айнан шу ишни бажаришга қаттиқ бел боғлаган. Лекин Испания чемпионлиги ҳам "Реал" учун жуда муҳим саналади. Сабаби, жамоа 5 йилдан буён Ла Лигада ғолибликни қўлга киритолмай қийналмоқда.Икки фронтдаги кураш "Реал"ни толиқтириб қўймаса, Зидан узоқ кутилган натижаларни кўрсатиши мумкин.

Шуни ҳам алоҳида қад этиш керакки, "Реал" иккита фронтда курашаётган бўлса, жамоа сафида шунга монанд иккита тенг кучли таркиб мавжуд. Зидан ҳозирча Ла Лигада асосан ўйин амалиётимсиз қолиб кетаётган юлдузларга имконият бераётган бўлса, ЕЧЛда асосий ва етакчи ижрочиларни ўйнатмоқда.

"Реал"нинг энг асосий ва оғриқли нуқтаси - ҳимоя. "Реал" жорий мавсумда ўтказилган 53 учрашувдан атига 10тасида ўз дарвозасини "қуруқ" сақлай олган. Қолган 43 ўйинда рақиблар "Реал" дарвозабонини ранжитишга мувофақ бўлишган. Бу факт жамоанинг ҳимоя чизиғи ва дарвозабон масаласидаги муаммоларни тасдиқлаб турибди.

"Атлетико" жамоаси айни пайтда бор диққат-эътиборини ЕЧЛдаги иштирокка қаратган. Жамоанинг Ла Лигадаги ишлари Диего Симеоне истаганича давом этмади. "Матрасчилар" чемпионлик пойгасини анча эрта тарк этишди. Қирол кубогидаги иштирок ҳам муваффақиятсиз чиқди. Шу боисдан ҳам "Атлетико" бор кучини ЕЧЛга ташлаши аниқ. Шунга келиб чиқиб хулоса қилса бўладики, "Атлетико" қаторасига тўртинчи маротаба ҳам "Реал" "тарсаки" ейишни истамайди ва уларга қарши ҳақиқий "жанг" қилиши аниқ. Тан олиш керак, ўйин ва куч жиҳатдан ҳозирги жамоа аввалги йиллардаги каби "қўрқинчли" эмас. Аммо "Атлетико" ЕЧЛни бош мақсад қилиб, шу мақсад йўлида бирлаша олса, биз майдонда "ғазабланган" Диего Симеоненинг "Атлетико"сини кўрсак, унда "Реал"га осон бўлмаслиги мумкин. Мураббий футболчиларни ўйинга тўғри тайёрлаб, "Реал"дан учралган мағлубиятларни дискларини қайтадан қўйиб бериб, уларни жаҳлини чиқаришни уддалай олса, ажаб эмас биз аввалги эски "Атлетико"ни кўрсак. Фақатгина ўша "Атлетико" "Реал"га муаммолар туғдириши мумкин.

"Атлетико" фақат бир жиҳатдан рақибидан устун, бу ҳам бўлса ҳимоя ва дарвозабон. Қолган чизиқларда "Реал"нинг устунлиги турган гап. Қайси жамоа ўзининг кучли тарафларидан унумли фойдалана олишини эса кўрамиз.

"Атлетико" энг катта умиди Гризманн деяётганлар адашишади, "матрасчилар"ни Ян Облак нечта вазиятда қутқариб қолишига кўп нарса боғлиқ. Антуан Гризманн эса шубҳасиз Диего Симеоне жамоасида асосий "қурол" бўлади.


Европа чемпионлар лигаси, ярим финал.

Биринчи учрашув.

"Реал" - "Атлетико" (23:45)

"Сантьяго Бернабеу" стадиони.

Бош ҳакам
: Мартин Аткинсон (Англия)

"Реал": Навас; Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело; Кроос, Каземиро, Модрич; Иско, Бензема, Роналду
Ўйнамайди: Бейл (мушак), Пепе (қовурға)

"Атлетико"
: Облак; Эрнандес, Годин, Савич, Филипе Луис; Сауль, Коке, Габи, Карраско; Гризманн, Гамейро
Ўйнамайди: Хуанфран (орқа мушак сонлари), Хименес (мушак), Аугусто Фернандес (тизза)
Сўроқ остида: Врсалько (тизза)


Сайтимиз ходимлари томонидан тайёрланган видео-превьюни томоша қилишингиз мумкин.

TAS-IX

http://mytube.uz/tracks/534774.htm


TAS-IX эмас


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика