ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Aziz Tukhtamuradov
7 апр 2022, 07:53
УЕФА ЕЧЛнинг чорак финали дастлабки учрашувлари якунига кўра, энг яхши футболчини аниқламоқчи.

Тўрт нафар футболчи ушбу номга даъвогарлик қилмоқда: 

"Ливерпуль" футболчиси Луис Диас - "Бенфика"га қарши ўйинда гол ва голли узатма (3:1)

"Реал" футболчиси Карим Бензема - "Челси"га қарши ўйинда хет-трик (3:1)

"Вильяреал" футболчиси Жовани Ло Чельсо - "Бавария" билан ўйинда 12 км югурди, максимал тезликни 34,2 км/соатга олиб чиқди, тўп узатмаси аниқлиги 90 фоизни ташкил этди (1:0)

"Манчестер Сити" футболчиси Кевин де Брюйне - "Атлетико" билан ўйинда ғалаба тўпини киритди (1:0).

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA