UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  9 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  7 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  8 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  3 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  6 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  24 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  8 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси F гуруҳидан ўрин олган "Вильярреал" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Вильярреал

Лига Чемпионов - группа F . 5-тур

23/11/2021, 21:50

2
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Криштиану Роналду - 78', Джейдон Санчо - 90'

Стадион: Estadio de la Ceramica, 20875 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
33'  Йереми Пино
73'  Йереми Пино (Самуэль Чуквуэзе)
73'  Мануэль Тригерос (Альберто Морено)
79'  Первис Эступиньян (Даниэль Раба)
84'  Мои Гомес (Булайе Диа)
41'  Донни ван де Бек
66'  Донни ван де Бек (Бруну Фернандеш)
66'  Антони Марсьяль (Маркус Рэшфорд)
78'  Криштиану Роналду
90'  Джейдон Санчо
90'  Бруну Фернандеш
90'  Криштиану Роналду (Неманья Матич)
90'  Джейдон Санчо (Хуан Мата)

"Вильярреал" – "Манчестер Юнайтед" 0:2

Голлар: Криштиану Роналду 78', Джейдон Санчо 89'

"Вильярреал": 13. Херонимо Рульи, 8. Хуан Фойт, 3. Рауль Альбиоль, 4. Пау Торрес, 12. Первис Эступиньян (17. Даниэль Раба 79'), 5. Даниэль Парехо, 6. Этьен Капу, 14. Мануэль Тригерос (18. Альберто Морено 73'), 21. Йереми Пино (11. Самуэль Чуквуэзе 73'), 23. Мои Гомес (16. Булайе Диа 85'), 15. Арно Данджума. 

Захира: 1. Серхио Асенхо, 31. Икер Альварес, 2. Марио Гаспар, 9. Пако Алькасер, 10. Висенте Иборра, 20. Рубен Пенья, 22. Аисса Манди, 24. Альфонсо Педраса.

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 29. Аарон Уан-Биссака, 2. Виктор Линделеф, 5. Харри Магуайр, 27. Алекс Теллес, 39. Скотт Мактоминей, 17. Фред, 25. Джейдон Санчо (8. Хуан Мата 90+3'), 34. Донни ван де Бек (18. Бруну Фернандеш 66'), 9. Антони Марсьяль (10. Маркус Рэшфорд 66'), 7. Криштиану Роналду (31. Неманья Матич 90').

Захира: 22. Том Хитон, 26. Дин Хендерсон, 3. Эрик Байи, 20. Диогу Далот, 14. Джесси Лингард, 16. Амад Диало.

Огоҳлантириш: Йереми Пино 33', Донни ван де Бек 41'


Ўйин тугади.

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Роналдуни ҳужумни бошлаб тўпни Рэшфордга узатди. У эса олдинга юриб марказроққа тўпни берди, бироқ тўп Брунодан Санчога ўтди, унинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб кирди.


89. ГООООООООООЛ! Санчодан супер гол!

84. Роналдуда яна бир вазият! Бу сафар ҳам у тўпни дарвозабон устидан дарвозага туширмоқчи бўлди бироқ зарба ноаниқ кетди.

Фред рақиб ҳимоячисига прессинг қилиб тўпни олди ва Роналдуга узатди. Криштиану эса тўпни дарвозабоннинг устида ошириб дарвозага жойлади.


78. ГООООООООООЛ! Роналду ҳисобни очди.

70. Джейдон Санчо ва Роналдунинг ажойиб комбинациясидан сўнг Санчо дарвоза томон зарба берди лекин гол йўқ.

69. Рэшфордда хавфли вазият бўлиши мумкин эди агар унга узатилган тўпни футболчи аниқ тўхтата билганида...

65. Статистика! Дарвоза томон зарбалар 8 - 3. Аниқ зарбалар 3 - 2.

59. ЗАРБА! Мануэль Тригерос дарвоза томон хавфли зарба берди!!! Давид де Хеадан ажойиб сейв.

54. Фреднинг чамаси 23 метрлардан берган зарбаси кучсиз бўлди.

50. Бўлим фаоллик билан старт олди. Ўйин аввалида ҳам шунга ўхшаш сценарий кўрган эди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

43. Ана энди ҳужумлар уюштириш навбати мезбонларда. Жамоа бир неча бор олдинга боряпти. Бироқ голдан хабар йўқ.

34. Криштиану Роналдунинг жарима зарбасидан дарвоза томон йўллаган зарбаси жонли девордан ўтмади.

30. Энди меҳмонлар қатор ҳужумлар уюштиряпти. Манчестерликлар асосан қанотдан жарима майдончаси ичига тўп узатишяпти, бироқ ҳозирча ҳужумчилар имкониятлардан фойдалана олишмаяпти.

24. Ўйин темпи бироз тушди.

20. Манчестерликлар асосан прессинг уюштиришмоқда. 

12. Мезбонлар кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда, аммо уларнинг биронтасидан наф чиқмаяпти.

10. ЗАРБА! Йереми Пино ўткир бурчакда туриб дарвоза томон хавфли зарба берди, бироқ бироз ноаниқ.

5 Ўйиндаги биринчи хавфли зарба "Вильярреал" футболчиси Мои Гомес ижросида бўлди. Чамаси 20 метрлардан ерлатиб берилган зарбани де Хеа қайтариб юборди.

3. Дастлабки жарима зарбаси манчестерликлар ижорсида бўлди. Бироқ ундан наф чиқмади.

2. Илк дақиқалардан тўп назорати мезбонларда.

1. Учрашувга старт берилди.

22:53. Ҳакам майдонга қайтди. Энди ҳаммаси жойида.

22:52. Бош ҳакам Феликс Брих кийиниш хонаси томон йўл олди.

Соат Тошкент вақти билан 22:50. Учрашув бошланиши кечикмоқда. Ҳакамнинг айрим қурилмаларида носозлик бор шекилли.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика