ЕЧЛ. «Реал» ва «Боруссия» муддатдан олдин 1/8 финалга чиқишди

Narzulla Saydullayev
5 ноя 2014, 08:19
«Реал» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари Европа Чемпионлар лигасида кейинги босқичга чиққан дастлабки клубларга айланишди.
«Реал» 4-турда «Ливерпул»ни мағлуб этиб (1:0), очколари сонини 12тага етказиб олди ва учинчи ўрин билан фарқни 9тага оширди.

«Боруссия» эса «Галатасарой»ни йирик ҳисобда таслим қилди (4:1). 12 очкога эга бўлган немис клуби 3-ўриндаги жамоадан 10 очко олдинда.

Сўнгги икки турда «Реал» ва «Боруссия» ўз гуруҳларида биринчи ўринни над қилишлари мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›