

Қуръа натижаларига кўра, ЕЧЛ ярим финалида "Бавария" ва "Реал" ўзаро дуч келди.
Айнан шу жамоаларнинг тўқнашувида Европа чемпионлар лигаси тарихидаги энг тезкор гол киритилган. 2007 йилга ЕЧЛ нимчорак финал баҳсида "Бавария" ҳужумчиси Рой Макаай "Реал" дарвозасини 10,12 сониядаёқ ишғол этишни уддасидан чиққанди. Макаайнинг бу тўпи ҳалигача ЕЧЛ тарихидаги энг тезкор гол сифатида қолмоқда.
Ўшанда Макаайга қанотда Роберто Карлосдан тўпни олиб қўйган Ҳасан Салиҳамижич ассистентлик қилганди.

TAS-IX эмас



