UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Лига 1. ПСЖ 2 киши кам бўлиб қолган "Ницца"ни таслим қилди  0 01:20Бундеслига. 8-турнинг илк баҳсида "Айнтрахт" уйда "Байер"ни йирик натижа билан енгди  0 00:35Месси: “Роналду "Реал"далигида "Эл-Класико"лар ўзгача ўтарди”  11 00:20"Реал"нинг асосий ҳимоячиларидан бири "Мальорка"га қарши баҳсни ўтказиб юборади  1 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 23:25РПЛ. 13-тур старт олди ва пешқадамлардан бири "Локомотив М" сафарда "Аҳмат" билан ўйнади  3 23:10Лига 1. "Ницца" – ПСЖ учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  7 23:00Бундеслиганинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  1 22:45"Манчестер Сити"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳатидан тузалди  0 22:20Ла Лига "Барселона" – "Реал" баҳси 18 декабрда ўтказилиши бошқа клубларга муаммо олиб келишидан хавотирда  4 22:03Olamsport: Қудратиллонинг жангидан трансляция, "Ҳумо" ВХЛда юқорилади ва бошқа хабарлар  1 21:59Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас"  24 21:55"Милан" тарбияланувчиси С Серия вакили билан шартнома имзолади  2 21:35Amazon "Тоттенхэм" ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади  0 21:16Хиросима-94 ғолиблари тақдирланди  7

ЕЧЛ. Амалдаги чемпион Неаполда мағлуб бўлди Янгиликлар

ЕЧЛ. Амалдаги чемпион Неаполда мағлуб бўлди

УЕФА Чемпионлар лигаси 2019/2020 мусобақасининг биринчи туридан ўрин олган "Наполи" - "Ливерпуль" баҳсида мезбонлар ҳақли ғалабани қўлга киритишди.

Ўйинда Мертенс ва Льорентенинг голлари Карло Анчелотти шогирдларига ғалаба келтирди.

Наполи

Дрис Мертенс - 82', Фернандо Льоренте - 90'

Лига Чемпионов - группа E . 1-тур

18/09/2019, 00:00

0
:
2
Тугади

Ливерпуль

Стадион: San Paolo, 38878 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
66'  Лоренцо Инсинье (Пётр Зелински)
69'  Хирвинг Лозано (Фернандо Льоренте)
75'  Маркес Лоурейро Аллан (Эльджиф Элмас)
82'  Дрис Мертенс
90'  Фернандо Льоренте
90'  Фернандо Льоренте
57'  Эндрю Робертсон
61'  Джеймс Милнер
66'  Джеймс Милнер (Джорджинио Вийналдум)
87'  Джордан Хендерсон (Джердан Шакири)

Наполи Италия – Ливерпуль Англия 2:0 (0:0), (2:0)

18 сентябрь, 00:00, «Сан-Паоло»

Голлар: 81, Мертенс - 1:0, 90+2, Льоренте - 2:0.

Наполи – Мерет, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Кулибали, Манолас, Кальехон, Аллан (76, Элмас), Лосано (69, Льоренте), Фабиан Руис, Инсинье (68, Зелински), Мертенс.

Ливерпуль – Адриан, Александер-Арнолд, Матип, Робертсон, ван Дейк, Хендерсон, Милнер (68, Вейналдум), Фабиньо, Мане, Фирмино, Салах.

 Огоҳлантиришлар: Робертсон (57), Милнер (61).

                                УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ


90+2. ГОЛ! Льоренте - 2:0. Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг хатоси қимматга тушди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

81. ГОЛ! Мертенс! "Наполи" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Адриан тўп йўналишини топа олди, аммо қайтара олмади.

80. Пенальти! Кальехон йиқитилди. Мертенс 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

76. Ўзгариш. Аллан ўрнига Элмас тушди.

74. Маненинг кучсиз зарбасини Мерет ушлаб олди. Ўйин бироз зерикарли бўлмоқда.

69. Ўзгариш. Лосано ўрнига Льоренте туширилди.

66. Ўзгаришлар. Мильнер ўрнига Вейналдум, Инсинье ўрнига Зелински тушди.

65. Салахнинг зарбасига Алекс Мерет тўғаноқ бўлди. Ажойиб зарба ва сейв. Дарвозанинг чапки паст бурчагига берилганди. 

62. "Наполи" иккинчи таймда анча фаол ўйнамоқда ва меҳмонларни қўполлик ишлатишга мажбур қила олмоқда.

61. Огоҳлантириш. Мильнер Кальехонга нисбатан қўпол ўйнади.

57. Огоҳлантириш. Робертсонда сариқ карточка бор энди.

57. Хендерсон Алланга нисбатан ўта қўпол ўйнади

54. Инсиньенинг зарбаси Арнолднинг қўлига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Пенальти йўқ. Чунки, Трентнинг қўли тўпдан олиб қочиши учун масофа етарли эмасди.

49. УХХХ. Мертенснинг зарбасини Адриан бир амаллаб қайтариб қола билди. Бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни испаниялик посбон қайтарди.

— Иккинчи бўлим старт олди.

ТАНАФФУС

43. Мильнер Салахга узатма берди, Мариу Руй бартараф этди. Бурчак тўпидан Фирминьо гол уриши мумкин эди. Боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

41.  Манега қарши Кулибали қўлини ишлатди, ва Феликс Брихнинг эътиборини тортди.

34. Ўйин темпи пасайди...

29. Фирминьонинг жонсиз зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз эгаллаб олди.

25. Мертенс ўнг қанотдан қочиб кетмоқчи бўлди, ван Дейк хотиржамлик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

23. Салах бошлаган ҳужумни Мане давом эттирди, Хендерсоннинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди.

20. Мане чап оёғида зарба йўллади. У ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ Мерет бунга йўл қўймади. 

18. Фирминьонинг паси ўтмади. Арнольдни дарвозабон билан яккама-якка қўйиб бермоқчи бўлганди.

14. Ван Дейк "Наполи"нинг хавфли ҳужумини бузди ва тўпни олдинга ташлаб берди. 

12. Фабиньо Салахни олдинга бошлади, бу сафар мисрлик футболчини Кулибали тўхтатиб қолди. Салах вазиятдан фойдалана олмагани учун афсусланмоқда.

Дастлабки 10 дақиқада мезбонлар айтарлик иккита ҳужум уюштиришди, аммо Юрген Клопп шогирдлари билан Неаполь шаҳрига бекорга келмагани кўриниб турибди. 

7. Адрианда иккита ажойиб сейв. Фабиан Руизнинг кетма-кет зарбалари қайтарилди. Қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйган Лосанонинг голи ҳисобга олинмади. Ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди

5. "Наполи" футболчилари ҳам бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади, аммо Салахнинг қарши ҳужумга ўтиб кетишини майдон марказида бартараф этишга улгуришганини айтиш керак.

3. Салахнинг тезлигига эътибор беринг. Жуда юқори тезлик ва ўнг қанотдан юриш. Бурчак зарбаси ишлаб олинди.

1. "Ливерпуль" футболчилари ўйинни бошлаб беришди.

— УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! 


— ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда...

— Ассалому алайкум, ЕЧЛнинг янги мавсумини интиқлик билан кутган азиз мухлислар! Бироздан сўнг, "Сан Паоло" стадионида оловли жанг гувоҳига айланишга умид қилиб қоламиз!


Наполи Италия – Ливерпуль Англия 2:0 (0:0), (2:0)

18 сентябрь, 00:00, «Сан-Паоло»

Голлар: 81, Мертенс - 1:0, 90+2, Льоренте - 2:0.

Наполи – Мерет, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Кулибали, Манолас, Кальехон, Аллан (76, Элмас), Лосано (69, Льоренте), Фабиан Руис, Инсинье (68, Зелински), Мертенс.

Ливерпуль – Адриан, Александер-Арнолд, Матип, Робертсон, ван Дейк, Хендерсон, Милнер (68, Вейналдум), Фабиньо, Мане, Фирмино, Салах.

Огоҳлантиришлар: Робертсон (57), Милнер (61).

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+14   
18 сен 02:22:42
UniPall Inc.
Ливерпуль N1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шахзода номерини беролмаяпсанми онени хакоратлаяпман кани гурурин эркак
musulmon odamam musulmonni onasini xaqoratlidimi?? qani g'urur? Qani iymon? ex pazorsiz og'ayni,pazor... Broni onasini xaqoratlapsz,undamas,szda g'urur qani,pastkawlikku bu...
Wunchaki oqip cdomadm.Onasida nma ayb uni...
+10   
18 сен 02:24:37
UniPall Inc.
kmmidur onasini kim xaqorat qsa owa inson juda pastkaw inson boladi,owanchun,og'aynila,tilga e'tiborli bolila.Chunganila uchun raxmat...
+8   
18 сен 02:49:34
O'ktamjon
Sitini yutkazganda (Aplda) kamroq kulish kerak edi. Birovning ustudan kulmagin zinxor........ uyog'ini o'zing bilib ol.
+7   
18 сен 02:10:05
Abdunazar
O'yindan oldin xisobni bilib bo'lmaydi, 3-0 yoki yorib tashlaydi deygan gaplar Napoliga mos tushdi.
+7   
18 сен 02:05:25
TAHLIL_____Uz______
APL da tumanli xavo bolgani uchun KETMONlari uchmayabdi...?
" Abdullajon"....!
+6   
18 сен 01:59:53
Max Axe
Булди энди Ливерпул эртаги тугади
+6   
18 сен 01:59:06
Shahzod Mahmudov
Iye Liverpulchila yeb qöyibsilaru
+6   
18 сен 00:40:50
Special_Man
Napoli yorvor Liverni
+5   
18 сен 02:04:01
Abdunazar
Napoli zo'r o'ynadi. Shu o'yinda durangni kutgandim o'xshamadi. Napoli muhlislariga tabrik.
+4   
18 сен 02:04:02
This is Andfield
Special_Man фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Napoli yorvor Liverni
tabrik sizga siz yutiz hamma klubga muxlislik qilish osonmas
+4   
18 сен 00:53:09
Yuve-nedved
наполига омад худо хохласа ютади
+3   
18 сен 02:00:04
Juventus FC
Кеча Лорентени интервиюсига купчилик ишонмаганди. Лоренте Ливерпульга гол уриб кеча айтган гапини уддасидан чикти. Яшавор Италянлар!
+2   
18 сен 07:39:34
Mn Juventus
Forza A seria. Bugun atalanta va juve ham hudo hohlasa nasib qilsa galaba qozonadi
+2   
18 сен 02:32:01
Shahzod Mahmudov
UniPall Inc. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
kmmidur onasini kim xaqorat qsa owa inson juda pastkaw inson boladi,owanchun,og'aynila,tilga e'tiborli bolila.Chunganila uchun raxmat...
Töri aka qizishib ketdim uzur hammeladan lekin qanaqib chidab böladi
+2   
18 сен 02:10:31
Папи
Bo'lib turadi liverchila undan kora yaxshi damdi olilar, Barcadayam o'yin o'xshamadi bugun
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг