

Шу тариқа Левандовски Чемпионлар Лигасида қаторасига 7-ўйинда ҳам гол уришни уддалади. Айни пайтда у 12 гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Левандовскига қадар фақат 3 ўйинчи кетма-кет етти ўйинда гол уришни уддалаган эди:
Криштиану Роналду "Реал" билан 2 марта шундай натижа қайд эта олган (2013/14 йилги мавсумда қаторасига 8, 2017/18 йилги мавсумда қатораси 11 ўйин), "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ форварди Руд ван Нистелрой 2002/03 йилги мавсумда кетма-кет 9 ўйинда, ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани 2016/17 йилги мавсумда қаторасига 7 та баҳсда рақиблари дарвозасини ишғол қилган.



