UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33"Тоттенхэм" 40 млн фунт эвазига ярим ҳимоячи сотиб олди  0 23:06Роналду Евро-2024нинг энг ёмон футболчиси бўлиб турибди  22 22:55Евро-2024. Нидерландия Руминияга жавобсиз 3 та гол урди ва чорак финалга йўл олди  9 22:22Испания футзал терма жамоаси Ўзбекистондаги жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди  2 22:05"Ал Насср" 12 нафар футболчини кўрикдан ўтказади  0 21:48Америка кубогида бош ҳакам футболчининг қўлини сиқишдан бош тортди  4 21:31УEФА Грузияга жарима солди  3 21:14Манба: "Еврода Италия терма жамоасидаги муҳит яхши эмасди"  5 20:47Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини бошқаради  0 20:20ЎФУ футболчиларни ёзги трансфер ойнасида учта клуб билан шартнома имзолашда ҳушёр бўлишга чақирди  28 19:56Coca Cola Tour. Мессининг "Олтин тўп"лари — "Барселона" клуби музейига сайёҳат   5 19:41"Интер" 5 нафар футболчи жамоадан кетганини эълон қилди  0 19:13"Криштиану ниҳоятда ҳиссиётли инсон"  20 18:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтмоқда  42 18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2

ЕЧЛ. "Реал" Европа Чемпионлар лигасининг 14 карра ғолиби! Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал" Европа Чемпионлар лигасининг 14 карра ғолиби!

Европа Чемпионлар лигаси финали якунланди.

"Ливерпуль" (Англия) – "Реал Мадрид" (Испания) 0:1

Гол: 0:1 – 59 Винисиус Жуниор.

00.00, «Стад де Франс»

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Хендерсон (Кейта, 77), Тиаго Алькантара (Фирмино, 77), Фабиньо, Салах, Мане, Диас (Диогу Жота, 65).

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 90), Кроос, Каземиро, Вальверде (Камавинга, 85), Бензема, Винисиус Жуниор (Родриго, 90).

Огоҳлантириш: Фабиньо (62).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! "Реал Мадрид" Чемпионлар лигаси ғолиби! 

90+3. "Реал"да ўзгариш: Винисиус ўрнига Родриго майдонга тушди.

90+2. Камавинга Бенземанинг узатмасидан сўнг тўпни юқорига йўллади.

90+1. Себальос бирга-бир вазиятни ҳавога совурди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Реал"да ўзгариш: Себальос Модрич ўрнига майдонга тушди.

88. Куртуани ҳаводан ҳам, ердан ҳам доғда қолдириб бўлмайди. Бурчакдан оширилган тўпни ушлаш учун Тибо парвоз қилди.

87. Винисиус офсайдда қолиб кетди.

87. Бензема Трентни алдаб ўтолмади, қулай вазият чиппакка чиқди.

85. "Реал"да ўзгариш: Валверди ўрнига Камавинга майдонга тушди.

82. Куртуа сўзини ҳамма вазиятда ёзмасам бўлмаяпти. Салоҳнинг навбатдаги зарбаси ва кўнгил хотиржам.

82. Кейта Фирминьонинг ажойиб узатмасини пучга чиқарди.

80. Куртуанинг йигирмата қўли бор шекилли, навбатдаги қийин вазиятда жамоасини қутқарди.

77. "Ливерпул"да икки ўзгариш: Ҳендерсон ўрнига Кейта, Тиаго ўрнига Фирминьо майдонга тушди.

76. Каземиро жаримадан оширилган тўпни пас бермасдан дарвозага тепганида, катта эҳтимол билан гол бўларди.

74. Трентнинг зарба аралаш узатмасига Жота оёқ қўйишга улгурмади.

73. Алиссон Винисиусга узатилган тўпга эга чиқди.

71. Винисиуснинг зарба беришига Конате яна имкон бермади.

69. Куртуа қаерда бўлсаям етиб келади, яна Салоҳ имкониятдан фойдалана олмади. "Олтин тўп"ни бу йил икки кишига бериш керак.

67. Энди Салоҳ қўполлик ишлатди, жабрланувчи Кроос

65. "Ливерпул"да ўзгариш: Диас ўрнига Жота майдонга тушди.

65. Салоҳга нисбтан қўполлик ишлатилди.

64. Салоҳдан ўз услубида зарба ва ўз услубидаги Куртуа!

62. Фабиньо Валвердини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

59. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!! ВИНИСИУС!!! Валвердининг кучли узатмасини бразилиялик вингер дарвозага тўғрилаб қўйди.

58. Тўп Алабанинг қўлига текканди, аммо атайин бу ҳолат содир бўлмади.

Бенземанинг голига тушунча бериб кетамиз: 

Агар тўп Бенземага рақибдан келса, ҳакам охирги тегинишга эмас, тўпга онгли равишда ўйналганми ёки рикошетлигига қаралади. Бу вазиятда рикошет. Шунинг учун оффсайд.

56. Диас Милитаога нисбатан қўполлик ишлатди.

54. "Ливерпул"нинг икки зарбасига "Реал" ҳимоячилари тўсиқ қўйишди.

52. Салоҳнинг узатмасини Куртуа эгаллаб олди.

49. Каземиро қарши ҳужумда тўхтатиб қолинди.

47. Трентдан узатма, Карвахал Диасга тўп етиб боришига йўл қўймади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ҲОЗИРЧА ҲИСОБ ОЧИЛМАДИ.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Қўшимча вақт ВАРни кўриш билан ўтмоқда. Офсайд экан. Гол инобатга олинмади.

43. ГООООЛЛЛ! Йўқ, Бензема офсайдда эди, гол ҳисобга олинмади. ВАР кўриб чиқмоқда.

41. ЗАРБА! Ҳендерсон бурчак зарбасидан қайтган тўпга тўхтатмасдан зарба йўллади, ракета тезлигидаги тўп мўлжалга етиб бормади.

40. Манедан хавфли зарба, Милитао сўнгги лаҳзада оёғини қалқон қилди.

39. Диас тезликда Карвахалдан ўтиб кетолмади.

36. Винисиус бурчак тўпи ишлаб олди. Ҳужум бартараф этилди.

34. Салоҳ бош билан зарба йўллади, яна ёзавериб қўлимиз чарчаган Куртуа тўпни эгаллади.

32. Бензема Винисиусни бирга-бир вазиятга бошлаётганди, Ван Дейк ҳолатни ўқиди.

30. Трент тўпни ўтказиб юборганда Винисиус Алиссон билан бирга-бир вазиятга чиқарди.

30. Ҳендерсоннинг қанотдан узатмаси Куртунинг қўлига бориб тушди.

28. Салоҳнинг хатосига Каземиро хато билан жавоб қайтарди.

25. Винисиусдан Бенземага узатма, Алиссон тўпни эгаллаб олди.

21. ЗАРБА! Маненинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

19. ЗАРБА! Трент Салоҳнинг пасини тўхтатмасдан дарвозага йўллади, анча ноаниқ.

18. Валверде қарши ҳужумда тезлик қилди, унинг пасига Винисиусга етиб келолмади.

18. Салоҳдан яна зарба! Маненинг пасини Муҳаммад тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Куртуааа!

17. Тиагодан ажойиб зарба, Тибо ўз ўрнида.

16. ЗАРБА! Трентнинг пасидан сўнг Салоҳ зарба йўллади, Куртуадан даҳшатли сейв! 

15. Винисиус тўп учун курашда девқомат Конатега ютқазди.

14. Робертсон жарима майдони ичига пас берди, Менди тўпни Куртуага тўғрилаб берди.

12. Диас ва Мане бир-бирини тушунмади, оқибатда тўп йўқотилди.

11. Диас ўзига оширилган тўпга етиши учун камида Болт бўлиши керак.

10. Мане рақиб жарима майдонига кириб борди ва узатма амалга оширди, бироқ ҳакам тўп майдонни кесиб ўтганини қайд этди.

8. Алаба Винисиусни олдинга бошлаганди, Алиссон олдинга чиқиб, бош билан тўпни қайтариб юборди.

7. Мане йиқилди, ўйин қоидаси бузилмади.

6. "Реал"нинг ҳужум қилишига рақиблар йўл қўймаяпти.

4. Арнольд Манени олдинга бошлади, Милитао фаол ҳаракат қилди.

3. Арнольднинг узатмасини Бензема қайтариб юборди.

2. Тиаго майдонда, энди уни йиқитишди.

1. "Қизиллар" ҳужумда Вальвердега нисбатан қўпол ўйнашди.

1. "Ливерпуль" ўйинни бошлаб берди.

Сардорлар бир-бирига омад тилади.

Бугунги финал ўзгача бўлмоқда бошланмасдан туриб, ухлаб қолиб, кўрмаганлар армонда, кўраётганлар жанжал қилманглар деб қоламиз.

Ниҳоят, майдонга иккала жамоа аъзолари чиқиб келишмоқда.

Чемпионлик кубоги стадионга олиб чиқилди.

Камилланинг қўшиғи якунланди, энди асосий 90 дақиқалик концертни кутяпмиз.

00:36 да учрашувни бошланади дейишмоқда. Тантанали очилиш маросими эса бошланди. Майдон узра "HOLA" деган ёзув ҳосил қилишди раққосалар. Бу бозорчага киришда писта сотадиган холага (ҳ эмас афсуски) хурмат маъносини ифодаласа керак. Албатта, ҳазил. Ташқарида байрам, ичкарида байрам давом этмоқда.

"Футбол — мухлислар учун!" Керак бўлса, яна бир соат кутамиз томошабинлар учун.

Мерсисайдлик мухлисларнинг стадионга киришида муаммолар юзага келди ва улар жанжал кўтарди, қўриқчилар эса ишқибозларни тинчлантириш учун кўздан ёш оқизувчи газни қўллашди.

00:30 гача кутар эканмиз. Ҳечқиси йўқ, эртага дам олиш куни, тушгача будилнигимизнинг овозини ўчириб қўйсак бўлади.

Финал стадионга киришдаги тирбандлик сабаб 15 дақиқага кечиктирилди.


Стадионнинг ярми қизил, ярми оқ,

Кўзни узмай, ТВга боқ.

Тиагонинг ўрнига Наби Кейта ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда экан. Испаниялик ярим ҳимоячи ўйинолди машғулотларда кичик жароҳат олган кўринади.

Ассалому алайкум, чинакам футбол ишқибозлари! Бугун ухламасликка арзирли ўйин гувоҳига айланамиз. Уйланганлар рафиқангизни совғага кўндириб, телевизор пултини олиб қўйинг. Талабалар, эртага биринчи пара дарсдан воз кечаверинг. Хуллас, қизиқарли баҳс гувоҳига айланамиз. Иккала жамоадан бирининг мухлиси бўлсангиз, бир қўлингизга гулдаста, бир қўлингизга дастрўмол ҳозирлаб қўйинг, кейин қидириб қолмайсиз. Бақир-чақир қилиб қўшниларингизни тинчини бузсангиз, индамаслиги мумкин. Чунки улар ҳам мана шу ўйин бошланишини сабрсизлик билан кутишаётган бўлса, ажабмас.

Европа Чемпионлар Лигаси. Финалгача...

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика