UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ла Лига. "Барселона"нинг ғалабали серияси 8-ўйинга келиб якунланди, "Осасуна" Каталония жамоасига 4та гол урди  118 01:25Давид Сильва: "Футбол роботлашиб қолди, иқтидорларда эркинлик кам. Бугун тики-такани кўриш қийин"  0 00:10Эрон чемпионати. "Фулад" ва Юсупов ўз уйида "Зоб Ахан"дан устун келди  1 00:00РПЛ. "Акрон" меҳмонда "Ростов"дан устун келди, Шерзод Эсанов эса...  1 23:40Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" ўртасидаги марказий ўйинда дуранг қайд этилди  3 23:30АПЛ. Салоҳнинг голи "Ливерпуль" меҳмонда "Вулверхэмптон" устидан ғалабани тақдим этди  4 23:03Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда мағлубиятга учради, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 22:57А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Женоа"ни йирик ҳисобда таслим этди  3 22:33Карло Анчелотти: "Атлетико" кучлироқ бўлди, улар "Реал" ва "Барселона" билан чемпионлик учун курашишади"  0 22:00Лига 1. "Ланс" ўз майдонида "Ницца" билан дуранг қайд этди, Ҳусанов доимгидек ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлди  15 21:34Илёс Зейтуллаев: “Дуранг биз учун жуда қониқарли натижа эмас”  6 21:26Рўзиқул Бердиев: “Биринчи голдан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  13 21:14АПЛ. "Арсенал" "Лестер"га қарши ўйинда 90+2 ва 90+9 дақиқаларда урган голлари эвазига ғалабага эришди  8 19:59Палмер рекорд ўрнатди  12 19:39"Реал" собиқ ҳужумчиси: "Ямаль келажакда буюк футболчилардан бирига айланиши мумкин"  7

ЕЧЛ. "Челси" вазифани уддалади - Лондон клуби бу йилда илк марта бир ўйинда икки гол урди ва чорак финалга чиқди! Янгиликлар

ЕЧЛ. "Челси" вазифани уддалади - Лондон клуби бу йилда илк марта бир ўйинда икки гол урди ва чорак финалга чиқди!

ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги "Челси" - "Боруссия" Д жамоалари иштирокидаги жавоб баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Челси Англия – Боруссия Д Германия 2:0

8 март, 01:00, "Стэмфорд Бриж"

Голлар: Стерлинг (43, 1:0), Хавертц (53-пен, 2:0).

Челси – Аррисабалага, Джеймс, Кулибали, Кукурелья, Фофана, Чилуэлл, Ковачич (Пулишич, 82), Фернандес (Закария, 87), Хавертц, Стерлинг (Лофтус-Чик, 82), Жоау Феликс (Галлахер, 67).

Боруссия Д – Майер, Зюле, Шлоттербек, Геррейру, Брандт (Рейна, 5), Ройс, Жан, Озжан (Байно-Гиттенс, 64), Беллингем, Вольф, Аллер (Мален, 77).

Огоҳлантириш: Зюле (41), Аррисабалага (65), Фернандес (77), Вольф (90+2), Чиллуэлл (90+2), Кукурелья (90+6), Биллингем (90+8).

Дастлабки учрашув – 0:1

Челси

Рахим Стерлинг - 43', Кай Хаверц - 53'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

08/03/2023, 00:10

0
:
2
Тугади

Боруссия Д

Стадион: Stamford Bridge, 38882 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
43'  Рахим Стерлинг
50'  Кай Хаверц
53'  Кай Хаверц
65'  Кепа Аррисабалага
67'  Жуан Феликс (Конор Галлахер)
77'  Энцо Фернандес
83'  Матео Ковачич (Рубен Лофтус-Чик)
83'  Рахим Стерлинг (Кристиан Пулишич)
87'  Энцо Фернандес (Денис Закария)
90'  Бен Чилуэлл
90'  Марк Кукурелья
5'  Юлиан Брандт (Джованни Рейна)
41'  Никлас Зюле
64'  Салих Озчан (Джейми Байно-Гиттенс)
77'  Себастьен Алле (Дониэлл Мален)
90'  Мариус Вольф
90'  Джуд Беллингем

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! АПЛнинг 10-жамоаси "Челси" "Боруссия" тўсиғидан ишончли ҳисобдаги ғалаба билан ўтди. Бу йил жамоа илк марта бир ўйинда икки гол урди. Қийин ўйинда қийин ғалаба. Поттер жамоаси ва мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз.

90+8. Сўнгги дақиқалар асабий ўтмоқда. Биллингем сариқ олди.

90+5. ЗАРБАААААААА!!! Вольфнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, Кепага борди.

90+4. УХХХХХХ!! Ройс "Челси" жарима майдончаси ичида йиқитилгандек бўлди. Бош ҳакам реакция билдирмади.

90+3. Биллингем қанотдан тўп узатаман деб кутилмаганда зарба бериб юборди. Кепа тўпни ушлаб олди.

90+1. УХХХХХХ!! "Челси" ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Закариянинг пасини Лофтус-Чик дарвозага йўллай олмади.

"Боруссия" учун 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Пулишич яхши имкониятга эга бўлди. Гол ура олмади, баҳонасига оффсайд қайд этилди.

87. Бугунги ўйинни юқори даражада ўтказган Энцо Фернандес ўрнини Закарияга бўшатди. Бу ерда "Боруссия" босимни оширган.

82. Поттер бир йўла икки ўзгариш амалга оширди. Лофтус-Чик ҳамда Пулишич майдонга тушди.

78. "Боруссия" жарима зарбасига эга бўлди. Узатилган тўпни ҳимоячилар осонлик билан қайтариб юборишди.

76. Галлахер урган гол инобатга олинмади. Оффсайд борлиги бу сафар анча олдин билинганди. Хаттоки Галлахернинг ўзи голни нишонламади.

Қизиқ статистика: "Челси" 27 декабрдан кейин илк марта бир ўйинда икки марта гол урибди.

71. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди (доимгидек).

65. ЗАРБААААААА!!! Вольфнинг ажойиб ва кучли зарбасига Кепа ажойиб ва кучли реакция намойиш қилиб берди.

63. Чиллуэлл чапдан ҳужумга ўтаётганди. "Бўри" уни кутиб олди ва тўпни "ғажиб" олиб қўйди.

58. ИЯ! ЖУД БИЛЛИНГЕМ! 3 метрдан ноаниқ тепишни уддалаш қийин эди-ю)

55. ЗАРБААААААА!!! Рейнанинг кучли зарбасини Чиллуэлл боши билан қайтариб юборди.

53. ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Хавертц иккинчи имкониятдан гол урди! "Челси" минимум вазифани бажармоқда!

51. Пенальти қайта қўйилди!  "Боруссия"нинг икки футболчиси пенальти тепилишидан олдин жарима майдончаси ичига кириб кетди.

51. ЙЎЎЎЎҚҚҚҚҚҚ!!!! Биринчи бўлимни супер ўтказган Хавертц пенальтидан унумли фойдалана олмади.

49. ПЕНАЛЬТИ!!!! "Боруссия" дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланмоқда.

47. УХХХХХ!! Вольф ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бу 100 фоизлик пенальти. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!!! СТЕРЛИИНННГГГГГГ!!! Шунчаки дахшат ҳужум ва ажойиб гол!

42. ЗАРБААААААА!!! Чиллуэлл зўр имкониятни қўлдан чиқарди. Зарба бераётган чоғида у ўзининг ҳимоячилигини эслаб қолди.

Ҳа, ана, тушунтириб берилди. Оффсайд бор экан. Гол инобатга олинмагани тўғри бўлган.

40. ЗАРБААААААА!!!! "Челси"нинг кетма-кет зарбаларини дарвозабон, ҳимоячилар қайтаришди. Аслида Кулибали бўш дарвозага гол ура олмади.

Гол бўлган вазиятда оффсайд йўққа ўхшаганди. Аммо ҳозирча бу борада тушунтириш берилмади.

38. ГООООООООООЛЛЛ!!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚҚҚ!!! Шундай дахшатли гол инобатга олинмади. Бу ерда оффсайд қайд этилди.

36. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан фойдалана олмади, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

33. Ковачичдан зарба. Чиройли услубда йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

31. "Боруссия" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Кепа уриб юборди.

28. ЗАРБААААААА!! Хавертцнинг зарбаси дарвозабондан ҳам ўтди. Аммо тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди. Ўз уйида хатто тўсинлар ҳам ёрдам бермаяпти.

24. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Рейна "Челси" жарима майдончаси ичига кириб, тўпни дарвоза ёнига узатди. Бўш қолган дарвозага тўпни киритиш учун шериклари топилмади.

21. Ўйин темпи бироз секинлашиб қолди.

17. ЗАРБААААААААА!!! Ройснинг жаримадан йўллаган мураккаб зарбасини Кепа супер сейви билан қайтариб юборди.

14. "Боруссия" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. "Челси" ҳимоячилари ҳаволатиб узатилган тўпни осонлик билан қайтариб юборишди.

8. ЗАРБААААА!!! Хавертц рақиб таъқиби остида дарвозабон билан бирга бир ҳолатга келди. Зарба ноаниқ.

6. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Фелиш рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб келди ва вазиятдан фойдалана олмади.

5. Брандт жароҳат олди ва захирага олинди. Унинг ўрнига Рейна тушди.

2. "Боруссия" баҳсдаги илк бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди ва мезбонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Стерлинг ажойиб имкониятдан фойдалана билмади. Бу паллада оффсайд ҳам бор эди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- "Боруссия" мухлислари шунчаки дахшат перфоменс билан ўйинни бошлади.

- Ниҳоят жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув старт олиш арафасида.

- Учрашув бошланиши керак бўлган вақтда "Боруссия" мухлислари трибуналарни тўлдиришди.

- Баҳс 10 дақиқа кечроқ старт олади. Бунга сабаб сифатида меҳмонлар мухлисларининг кечикиши келтириб ўтилган.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Стэмфорд Бриж"да "Челси" учун мавсумдаги энг муҳим баҳслардан бири старт олишга яқин. Учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика