UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Эшитдик-да! Легионерларимиздан бири Олимпиадага бормайди  5 14:45Суперлига. Биринчи давранинг омадли трансферлари (ТОП 10)  2 14:23"Барселона" "Халл Сити" вингерини ижарага олмоқчи  0 13:57Погба Франция – Бельгия ўйинига таклиф этилди  0 13:30Руй Патрисиу "Рома"дан кетганини эълон қилди  0 13:07Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади  10 12:42Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 12:19Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди  19 11:59"Бенфика" дарвозабонини Олимпиадага қўйиб юбормайди  0 11:33Италия терма жамоаси хавбеки: "Биз ҳақли равишда уйга йўл олдик"  4 11:05Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди  79 10:38Артета раҳбариятдан «Реал Мадрид» футболчисини сотиб олишни сўради  7 10:10Гарет Саутгейт: «Мен охиргача ғалаба қозонишимга ишонгандим»  20 09:43Икром Алибоев: «Чарчадим…»  12 09:16Копа Америка. Мексика учун мусобақа якунланди. Эквадор эса кейинги босқичда  9

ЕЧЛ. "Челси" вазифани уддалади - Лондон клуби бу йилда илк марта бир ўйинда икки гол урди ва чорак финалга чиқди! Янгиликлар

ЕЧЛ. "Челси" вазифани уддалади - Лондон клуби бу йилда илк марта бир ўйинда икки гол урди ва чорак финалга чиқди!

ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги "Челси" - "Боруссия" Д жамоалари иштирокидаги жавоб баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Челси Англия – Боруссия Д Германия 2:0

8 март, 01:00, "Стэмфорд Бриж"

Голлар: Стерлинг (43, 1:0), Хавертц (53-пен, 2:0).

Челси – Аррисабалага, Джеймс, Кулибали, Кукурелья, Фофана, Чилуэлл, Ковачич (Пулишич, 82), Фернандес (Закария, 87), Хавертц, Стерлинг (Лофтус-Чик, 82), Жоау Феликс (Галлахер, 67).

Боруссия Д – Майер, Зюле, Шлоттербек, Геррейру, Брандт (Рейна, 5), Ройс, Жан, Озжан (Байно-Гиттенс, 64), Беллингем, Вольф, Аллер (Мален, 77).

Огоҳлантириш: Зюле (41), Аррисабалага (65), Фернандес (77), Вольф (90+2), Чиллуэлл (90+2), Кукурелья (90+6), Биллингем (90+8).

Дастлабки учрашув – 0:1

Челси

Рахим Стерлинг - 43', Кай Хаверц - 53'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

08/03/2023, 00:10

0
:
2
Тугади

Боруссия Д

Стадион: Stamford Bridge, 38882 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
43'  Рахим Стерлинг
50'  Кай Хаверц
53'  Кай Хаверц
65'  Кепа Аррисабалага
67'  Жуан Феликс (Конор Галлахер)
77'  Энцо Фернандес
83'  Матео Ковачич (Рубен Лофтус-Чик)
83'  Рахим Стерлинг (Кристиан Пулишич)
87'  Энцо Фернандес (Денис Закария)
90'  Бен Чилуэлл
90'  Марк Кукурелья
5'  Юлиан Брандт (Джованни Рейна)
41'  Никлас Зюле
64'  Салих Озчан (Джейми Байно-Гиттенс)
77'  Себастьен Алле (Дониэлл Мален)
90'  Мариус Вольф
90'  Джуд Беллингем

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! АПЛнинг 10-жамоаси "Челси" "Боруссия" тўсиғидан ишончли ҳисобдаги ғалаба билан ўтди. Бу йил жамоа илк марта бир ўйинда икки гол урди. Қийин ўйинда қийин ғалаба. Поттер жамоаси ва мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз.

90+8. Сўнгги дақиқалар асабий ўтмоқда. Биллингем сариқ олди.

90+5. ЗАРБАААААААА!!! Вольфнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, Кепага борди.

90+4. УХХХХХХ!! Ройс "Челси" жарима майдончаси ичида йиқитилгандек бўлди. Бош ҳакам реакция билдирмади.

90+3. Биллингем қанотдан тўп узатаман деб кутилмаганда зарба бериб юборди. Кепа тўпни ушлаб олди.

90+1. УХХХХХХ!! "Челси" ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Закариянинг пасини Лофтус-Чик дарвозага йўллай олмади.

"Боруссия" учун 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Пулишич яхши имкониятга эга бўлди. Гол ура олмади, баҳонасига оффсайд қайд этилди.

87. Бугунги ўйинни юқори даражада ўтказган Энцо Фернандес ўрнини Закарияга бўшатди. Бу ерда "Боруссия" босимни оширган.

82. Поттер бир йўла икки ўзгариш амалга оширди. Лофтус-Чик ҳамда Пулишич майдонга тушди.

78. "Боруссия" жарима зарбасига эга бўлди. Узатилган тўпни ҳимоячилар осонлик билан қайтариб юборишди.

76. Галлахер урган гол инобатга олинмади. Оффсайд борлиги бу сафар анча олдин билинганди. Хаттоки Галлахернинг ўзи голни нишонламади.

Қизиқ статистика: "Челси" 27 декабрдан кейин илк марта бир ўйинда икки марта гол урибди.

71. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди (доимгидек).

65. ЗАРБААААААА!!! Вольфнинг ажойиб ва кучли зарбасига Кепа ажойиб ва кучли реакция намойиш қилиб берди.

63. Чиллуэлл чапдан ҳужумга ўтаётганди. "Бўри" уни кутиб олди ва тўпни "ғажиб" олиб қўйди.

58. ИЯ! ЖУД БИЛЛИНГЕМ! 3 метрдан ноаниқ тепишни уддалаш қийин эди-ю)

55. ЗАРБААААААА!!! Рейнанинг кучли зарбасини Чиллуэлл боши билан қайтариб юборди.

53. ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Хавертц иккинчи имкониятдан гол урди! "Челси" минимум вазифани бажармоқда!

51. Пенальти қайта қўйилди!  "Боруссия"нинг икки футболчиси пенальти тепилишидан олдин жарима майдончаси ичига кириб кетди.

51. ЙЎЎЎЎҚҚҚҚҚҚ!!!! Биринчи бўлимни супер ўтказган Хавертц пенальтидан унумли фойдалана олмади.

49. ПЕНАЛЬТИ!!!! "Боруссия" дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланмоқда.

47. УХХХХХ!! Вольф ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бу 100 фоизлик пенальти. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!!! СТЕРЛИИНННГГГГГГ!!! Шунчаки дахшат ҳужум ва ажойиб гол!

42. ЗАРБААААААА!!! Чиллуэлл зўр имкониятни қўлдан чиқарди. Зарба бераётган чоғида у ўзининг ҳимоячилигини эслаб қолди.

Ҳа, ана, тушунтириб берилди. Оффсайд бор экан. Гол инобатга олинмагани тўғри бўлган.

40. ЗАРБААААААА!!!! "Челси"нинг кетма-кет зарбаларини дарвозабон, ҳимоячилар қайтаришди. Аслида Кулибали бўш дарвозага гол ура олмади.

Гол бўлган вазиятда оффсайд йўққа ўхшаганди. Аммо ҳозирча бу борада тушунтириш берилмади.

38. ГООООООООООЛЛЛ!!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚҚҚ!!! Шундай дахшатли гол инобатга олинмади. Бу ерда оффсайд қайд этилди.

36. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан фойдалана олмади, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

33. Ковачичдан зарба. Чиройли услубда йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

31. "Боруссия" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Кепа уриб юборди.

28. ЗАРБААААААА!! Хавертцнинг зарбаси дарвозабондан ҳам ўтди. Аммо тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди. Ўз уйида хатто тўсинлар ҳам ёрдам бермаяпти.

24. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Рейна "Челси" жарима майдончаси ичига кириб, тўпни дарвоза ёнига узатди. Бўш қолган дарвозага тўпни киритиш учун шериклари топилмади.

21. Ўйин темпи бироз секинлашиб қолди.

17. ЗАРБААААААААА!!! Ройснинг жаримадан йўллаган мураккаб зарбасини Кепа супер сейви билан қайтариб юборди.

14. "Боруссия" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. "Челси" ҳимоячилари ҳаволатиб узатилган тўпни осонлик билан қайтариб юборишди.

8. ЗАРБААААА!!! Хавертц рақиб таъқиби остида дарвозабон билан бирга бир ҳолатга келди. Зарба ноаниқ.

6. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Фелиш рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб келди ва вазиятдан фойдалана олмади.

5. Брандт жароҳат олди ва захирага олинди. Унинг ўрнига Рейна тушди.

2. "Боруссия" баҳсдаги илк бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди ва мезбонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Стерлинг ажойиб имкониятдан фойдалана билмади. Бу паллада оффсайд ҳам бор эди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- "Боруссия" мухлислари шунчаки дахшат перфоменс билан ўйинни бошлади.

- Ниҳоят жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув старт олиш арафасида.

- Учрашув бошланиши керак бўлган вақтда "Боруссия" мухлислари трибуналарни тўлдиришди.

- Баҳс 10 дақиқа кечроқ старт олади. Бунга сабаб сифатида меҳмонлар мухлисларининг кечикиши келтириб ўтилган.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Стэмфорд Бриж"да "Челси" учун мавсумдаги энг муҳим баҳслардан бири старт олишга яқин. Учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика