UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  1 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0

ЕЧЛ. Бугунги "Реал" олтинчи бўла оладими? Янгиликлар

ЕЧЛ. Бугунги "Реал" олтинчи бўла оладими?

Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби Мадриднинг "Реал" жамоаси агар 9 декабрь куни "Лудогорец" устидан ғалаба қозона олса, икки бор гуруҳ ўйинларининг барчасида ғалаба қозона олган дастлабки жамоага айланади.
Шу кунгача бешта жамоа Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ ўйинларида мағлубиятга учрамаган. Қуйида мана шу жамоаларни эсга олиб ўтамиз.

"Милан" (1992/93). Ютуқ: 6. Дуранг: 0. Мағлубият: 0. Тўплар нисбати: 11-1.

Ўша йили "Олимпия", "Слован", "Гетеборг" билан бир гуруҳдан ўрин олган миланликлар гуруҳ ўйинларининг барчасида ғалаба қозонганлар.


Кейинги тўртта ўйинда эса жамоа бир тўп фарқи билан ғалабали серияни давом эттирган. Лекин, финал баҳсида Марселнинг "Олимпик" жамоасига кичик ҳисобда имконият бой берилган. 


"Пари Сен-Жермен" (1994/95). Ю: 6. Д:0. М: 0. Т-Н: 12-3.

Дастлабки ўйинда Жорж Веа ҳамда Даниел Бравонинг голлари эвазига "Бавария"дан устун келган парижликлар гуруҳ ўйинларини бир нафасда босиб ўтишди. Киевнинг "Динамо" ҳамда Москванинг "Спартак" жамоалари устидан қозонилган ғалабалар ПСЖнинг яққол гуруҳ фаворити эканлигини билдирарди.


Кейинчалик эса плей-оффда "Барселона"нинг тўқнаш келиши ғалабали сериянинг якунланишига сабаб бўлди. Икки ўйин натижасига кўра каталонияликлар тўсиғидан бир амаллаб ўтиб олган жамоа кейинги босқичда "Милан"га тўқнаш келади. Парижликлар иккита ўйин натижасига кўра 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганлар.


"Спартак" (1995/96). Ю: 6. Д:0. М: 0. Т-Н: 15-4.

Москваликлар ўша йили "Блэкберн", "Русенорг" ҳамда "Легия" жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олганлар. Норвегияликларга қарши ўйинда "Спартак" иккита тўп фарқи билан ортда бораётиб, 4:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганини кўпчилик яхши эслайди.

Жамоанинг ғалабали серияси "Нант"га қарши чорак финал ўйинида ўз якунига етади. Сафарда 0:2 ҳисобида ютқазган москваликлар ўз майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганлар. Аммо бу ЕЧЛда иштирокни давом эттириш учун камлик қиларди.


"Барселона" (2002/03).
Ю: 6. Д:0. М: 0. Т-Н: 13-4.
2002 йилнинг 18 сентябрида "Брюгге"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган "Барса" ЕЧЛда ўзининг кетма-кет тўққизинчи ғалабасини нишонлаган. Ушбу рекорд 2013/14 йилги мавсумгача сақланиб қолинган. Сўнгра "Бавария" томонидан натижа янгиланган.

"Брюгге", "Галатасарой", "Локомотив"лар билан бир гуруҳдан ўрин олган каталонияликлар энг яқин таъқибчиларини 11 очкога ортда қолдиришга муваффақ бўлганлар.

Иккинчи гуруҳ босқичида эса клуб "Байер", "Ньюкасл" ва "Интернационал" жамоалари билан ўйинда навбатдаги ғалабаларни ўз ҳисобларига қўшиб қўйганлар. Ғалабали серия "Интер" билан сафар ўйинида якунига етган. Ундан сўнг ҳам каталонияликлар бир қанча ўйинларда ғалаба қозонганлар. Аммо, чорак финалда "Ювентус" тўсиғидан ўта олмаганлар.


"Реал" (2011/12). Ю: 6. Д:0. М: 0. Т-Н: 19-2.

"Реал" икки маротаба гуруҳ босқичидаги ўйинларининг барчасида ғалаба қозонган илк жамоага айланиши мумкин. Биринчи натижа уч йил олдин қайд этилган. Ўшанда мадридликлар яқин таъқибчиларини 10 очкога ортда қолдириб кетгандилар. Аввалига Загребда "Динамо" 1:0 ҳисобида таслим этилади. Кейин эса "Аякс", "Лион" жамоалари 3:0, 4:0 ҳисобларида мағлуб этилган.  Иккинчи давра ҳам мадридликлар учун омадли бўлган. 


Ғалабали серия нимчорак финалда Москвада ўз якунига етади. Клуб ЦСКАга қарши ўйинда дуранг қайд этган. Мадридликлар ўша йили ярим финалда "Бавария"га қарши ўйинда пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйгандилар.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика