UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  14 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  2 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  6 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  21 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2

ЕЧЛ анъанаси давом этади ёхуд "Ювентус" финалда! Янгиликлар

ЕЧЛ анъанаси давом этади ёхуд "Ювентус" финалда!

Европа чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган "Реал" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

"Реал" - "Ювентус" 1:1
13 май. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу" стадиони.
Ҳакам - Юнас Эрикссон (Швеция).

Голлар:  1:0 – 23, пенальти Роналду, 1:1 – 57 Мората.

Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Варан, Марсело, Иско, Хамес, Бэйл, Кроос, Бензема (Эрнандес, 67), Роналду.

Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Погба (Перейра, 89), Пирло (Бардзальи, 79), Маркизио, Видаль, Мората (Льоренте, 84), Тевес.

Огоҳлантиришлар:  Иско (32), Хамес (44), Тевес (70), Лихтштайнер (76).

Биринчи ўйин:
1:2
 
                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           ЯНГИЛАШ

90+4. ТУГАДИ! ЎЙИН ТУГАДИ! ЮВЕНТУС ФИНАЛДА! Реал ярим финалда тўхтайдиган бўлди. ЕЧЛни ҳеч қайси клуб кетма кет икки марта юта олмаган, бу анъана давом этади...



90+3. Реал мухлислари мўъжизага ишонишмоқда, ўйин тугашига 1 дақиқа қолди...

90+2. Карвахаль томон узатилган тўпга биринчи бўлиб Буффон етиб борди, дарвозабон бугун энг яхши футболчи бўлди дея оламиз

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. Асосий вақт тугади. Реал гол урса қўшимча тайм бўлади, бўлмаса Юве финалга чиқади...

89. Ўзгариш. "Ювентус". Погба ўрнига Перейра тушди

88. ЗАРБА! Погбанинг зарбасидан сўнг Касильяс ўзини кўрсатди

87. Юве ҳимоячилари сал қолса автогол соҳиби бўлишлари мумкин эди, ноаниқ кетди.

86. Погба тўпни эгаллаб олиб олдинга борди, икки нафар футболчидан ўтиб кетди, аммо унинг йўлидан Серхио Рамос номли "девор" чиқди...

85. Реал бутун таркиб билан ҳужум қилмоқда, Юве қарши ҳужумга умид қилмоқда...

84. Ўзгариш. "Ювентус". Мората ўрнига Лльоренте тушди

84. ЗАРБА! Бэйлнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

83. Икки жамоа дарвозасини замонамизнинг энг кучли дарвозабонлари қўриқламоқда, бироқ улардан фақат биттаси финалга чиқади. У ким бўлади?

81. Бэйлнинг пасидан сўнг Кроос зарба берди, кучсиз зарбани Буффон ушлаб олди

80. 10 дақиқа ичида "Реал" гол ура олмаса финалга чиқа олмайди...

80. Ўзгариш. Ювентус. Пирло ўрнига Бадзали тушди. Пирло майдонни тарк этаётган вақтда стадиондаги мухлислар унга қарсак чалишди, респект!

79. Реал футболчиларидан фақат Касильяс бошқа ярим майдонда... Қолганлар қаерда эканини тушундингиз

78. Чичарито жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, Буффон тўпни ушлаб олди

77. ЗАРБА! Бурчак тўпидан сўнг Роналду боши билан зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди

76. Марселоооо!  Рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам яна пенальтига асос йўқ деб ҳисоблади

74. Чичарито йиқилди, Эвра уни йиқитдими? Ҳакам йўқ деб ҳисоблади ва пенальти белгиламади

73. Реалнинг ҳужумлари "вахшийлашиб" бормоқда, ҳимоячилар баъзўр ҳужумларга дош беришмоқда.

71. ЗАРБААААА! БЭЙЛ! Унинг зарбаси хавфли чиқди!

70. Огоҳлантириш. "Ювентус". Тевез

69. ЗАРБААААА! Видалнинг пасидан сўнг Маркизио зарба берди, Касильяс тўпни қайтарди

68. Туринликлар катта куч билан ҳимояланишмоқда, бу панд бериши мумкин

67. ЗАРБАААААААААААААА! ХАМЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕС! Колумбиялик футболчининг ғаройиб зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди, ҳеч қанақа Буффон бундай зарбани қайтара олмасди!

65. Ўзгариш. "Реал". Бензема ўрнига Чичарито тушди

64. Икки хил Буффон





63. ЗАРБАААААААААААААААА! НИМА БУ!??? БЭЙЛ 3 метрдан тўпни дарвозага йўллай олмаяпти!

62. Кетма кет тўп узатишлар, туринликлар ҳимоячилари тўпни қайтаришмоқда

61. Реал энди шошмоқда, жамоа финалга чиқиши учун гол уриши шарт.

59. Ҳужумда ишлари юришмаётган Юве гол ура олди. Энди қарама қаршилик тақдири анча ўзгариб кетди

57. Погбанинг боши билан тўп оширишидан сўнг Мората гол урди - 1:1.



57. ГООООООООООООООООООООЛ! 1:1! МОРАТА! 

55. УХ! Марселонинг ўзи рақибга тўпни совға қилди, Видаль тўпни Моратага узатди, Альваро ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

54. Йўқ бўлмаяпти, Юведа ҳеч нима ўхшамаяпти! Ҳужумлар охирига етмаяпти.

53. ЗАРБАААААААААААА! МАРСЕЛО! Ҳимоячи сал қолса гол уриб қўярди, Буффон ўз ҳимоячиларига бақирмоқда...

52. Реалнинг тезкор қарши ҳужуми, Роналду-Хамес-Кроос комбинациясини Тони кучсиз зарба билан тугатди.

50. Ювентусунинг кам сонли ҳужумларидан бири, Погба чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ўта ноаниқ пас

49. Биринчи бўлимда Реал 13та зарба берди 4таси аниқ, Юведа 2та зарба 1таси аниқ....

48. Бэйл бу сафар тўпни оширди, Хамес жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллай олмади

47. Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўп ҳеч кимга насиб қилмади

46. Иккинчи бўлим бошланди! Давом этамиз.



45+1. Дастлабки бўлим якунланди, 15 дақиқа дам оламиз ва ўйинни кўришда давом этамиз. Ухлаб қолиш йўға?


45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди

44. Огоҳлантириш. "Реал". Хамес. Симуляция учун

43.
Расмга баҳо берадиганлар борми?



41. ЗАРБААААААА! Роналдунинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томонидан тегди, ЗАРБАААААААА! Бензема бу сафар яқин бурчакка тўпни йўллади, Буффон яна чўққида!

40. Ювенинг Туриндаги шижоати йўқдек кўринмоқда. Ҳозирча деярли голга тортадиган вазият яратишмади меҳмонлар.

39. Реал голдан сўнг хотиржамлик билан тўпни назорат қилмоқда, уларнинг шошадиган жойилари йўқ. Бу ҳисоб Мадрид клубини финалга олиб чиқади.

37. Ювентус бурчак тўпига эга бўлди, тўп узатилиши яна ҳимоячилар томонидан қайтарилди

36. Мана қайноққина расмни олинг



35. Мората жарима тўпи ишлаб олди, одатга кўра Пирло тўп ёнида. Бироқ унинг паси одатдагидан фарқли равишда яхши чиқмади

33. Уйғоқ бўла туриб ўйинни кўришни бошладингларми? Ҳалиям кеч эмас, қизиқарли ўйин бўлмоқда..

32. Огоҳлантириш. "Реал". Иско. Карлос Тевесни йиқитгани учун

30. ЗАРБА! Бенземанинг бош билан йўллаган зарбасини Буффон ўзиники қилди

29. УХ! Бурчак тўпидан сўнг Серхио Рамос акробатик тарзда зарба берди, ҳа, ҳа бу ўша Рамос

28. ҚАРШИ ҲУЖУМ!!! Реалнинг даҳшатли ва тезкор қарши ҳужуми! Бензема тўпни Роналдуга узатди, Криштианунинг паси эса ҳимоячига наб этди, Роналду ғазабда!

27.
Мората ўнгдан тўпни шерикларига узатди, Видалгача тўп етиб боришига ҳимоячилар халал беришди

26.
Погба чап қанотдан жарима майдонига киришга уринди, Карвахаль франциялик футболини майдон ташқарисига чиқариб юборди

25. Роналду еврокубокдаги голлари сонини 77тага етказиб олди ва Мессига етиб олди.

24. Бэйл ва Эвра тўқнашиб кетишди. Иккала футболчига ҳам ёрдам керак, тез ёрдам рақами кимда бор?

23. ГООООООООООООООООООООООООЛ! 1:0 РОНАЛДУ!!!! Тўпни дарвоза марказига юқорига йўллади!

22. PENALTY! "Юве" дарвозаси томон! Хамес Кьеллини томонидан йиқитилди!

20. ЗАРБААААААААААААААААААААААААА! БЭЙЛ! Унинг чап оёқда йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг Буффон қойилмақом тарзда тўпни қайтарди! Даҳшатли зарба!

19. Хавфли вазияяяяяяяяяят! Мадрид клуби ҳисобни очишга яқин эди! Бензема тўпни шерикларига у қадар қулай узата олмади, акс ҳолда ҳисоб очиларди...

17. Уйғоқ бўла туриб ўйинни кўрмаётганлар сизларга ачинамиз, шундай ўйина, шундай тўқнашува! Эҳ эссиз

15. Пирло бурчак тўпини амалга оширди, мадридликларнинг бўйдор ҳимоячилари, хусусан Серхио Рамос боши билан тўпни қайтарди

13. ЗАРБАААААААААААААА! ВИДАЛЬ! Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбадан сўнг Касильяс ўзини кўрсатди! 

11. ЗАРБАААААААААААА! Роналдунинг зарбаси дарвоза тўсини устидан бир неча сантиметрлардан ўтиб кетди! Гол бўлса супер гол бўлардида

10. УХ! Бонуччи Роналдуни йиқитди. Криштиану учун қулай нуқта. Дарвозага зарба кўрамизми?

9. Карвахаль ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Буффон бундай тўпларни ушлай олмаса Буффон бўлмасди

7. "Юве" меҳмонда бўлса ҳам тап тортмай олдинга бормоқда, ҳимояда ўтиришни истаётгани йўқ...Аллегри жамоаси ҳужумкор ўйнамоқда, ҳар ҳолда ҳозирча

5. ЗАРБААААААААААААААААА! ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Бензема жарима майдони ичида тўпни Лихтштайнердан олиб қочиб зарба берди, тўп юқорига қараб кетди

4. Хавфли вазият! Бонуччи жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага йўллашга уринди, бироқ унинг боши билан берган зарбаси осмонга қараб кетди

3. Меҳмонлар ҳужум қилишди, Погба чап қанотда сал қолса гол уриб қўйиши мумкин эди. Барчаси тугади. Бурчак тўпи

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! КЕТТИК!





- Стадиондаги муҳит шунчаки шедевр, шунчаки ғаройиб, шунчаки супер... бошқа таъриф бера олмадик!

- Иккала жамоа футболчилари майдон тунелида йиғилишмоқда...



"Ювентус" мухлисари "Сантьяго Бернабеу" стадионида




Чигалёзди машғулотларда...

Туриндаги баҳсни кўрмаганлар учун эслатиб ўтамиз, "Ювентус" илк учрашувда 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолмоқда, ҳисоб ҳамон 0:0...



Касильяс Берлинга бора оладими?

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Реал" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Учрашувни сизлар билан бирга Нарзулла кузатиб боради.

- Учрашув соат 23:45да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика