EA FIFA 23'ни сотувга чиқаради

Оқил Абдубарноев
25 мар 2022
Инсайдер Энди Робинсон FIFA 23 видеоўйини ҳақида маълумот берди.

Робинсоннинг сўзларига кўра, Electonic Arts ва ФИФА ўртасидаги ҳамкорлик 2023 йилда тугайди, шу боис компания шу йил ушбу ном остида футбол симуляторини чиқаришга ҳақли.

Инсайдер, шунингдек, агар шартнома бекор қилинмаса, FIFA 23'да эркаклар ва аёллар ўртасида иккита жаҳон чемпионати ўтказилишини айтди.

Аввалроқ EA FIFA симуляторининг номини EA FC деб ўзгартириши ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/AndyPlaytonic