UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   0 21:42"Байер" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  17 21:39Финалиссима қўчирилди  3 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  8 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  7 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  10 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  13 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  8

Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди" Янгиликлар

Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"

Якунига етган мавсумда Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган сербиялик футболчи Душан Мийич жамоасининг Суперлигадаги иштироки ҳамда келажаги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Душан, аввало ниҳоясига етган мавсум ҳақида қисқача гапириб берсангиз. Жамоангизнинг чемпионатдаги иштироки қандай ўтди?

- Албатта, мавсум яхши ўтди. Жамоам билан яхши натижаларга эришдим. Бутун мавсум давомида майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилардан бири бўлдим. "Қизилқум"нинг натижалари ҳам чемпионат сўнгида анча яхшиланди. Ғалабалар, мағлубиятсиз сериялар ва албатта оғир дамлар ҳам ўтди. Энг асосийси, охирида вазифани уддалай олдик. Яна бир қувонарли ҳолат шундаки, мен энг яхши хорижлик футболчилар қаторида бор эдим.

- Сиз "Қизилқум" жамоасига келгач, собиқ жамоангиз Суперлигани юқори ўринларда якунлади. Сизда оз бўлса-да, афсусланиш бўлмадими?

- "Динамо" — яхши жамоа, у ерда шаклланган ва рақобатбардош жамоа бор. Ушбу жамоа билан боғлиқ эсда қоларли хотиралар сақланиб қолган. Мен "Динамо"нинг мавсум учун мақсадлари қандай эканлигини билардим, аммо фаолиятимда янгилик қилишни истагандим. 

- Суперлиганинг ушбу мавсумидаги ўзгаришлар ҳамда интрига ҳақида нималар дея оласиз?

- Биласизми, Ўзбекистон Суперлигаси ушбу мавсумида сифатли майдонлар кўпайди. Қолаверса, бир хил рақобатга эга жамоалар сони анчагина ошди. Интригага келадиган бўлсак, барча мухлислар ўз кўзлари билан гувоҳ бўлганидек, чемпионлик масаласи охирида хал бўлди. Қолган ўринлар учун ҳам сўнгги тургача интрига сақланиб қолди. Бир сўз билан айтганда, чемпионат жуда кўп эсда қоларли воқеалар билан хотирамизда сақланиб қолди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика