Дунёнинг энг ёши катта футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради

Sherzod Nurmatov
2 фев 2023, 10:21
"Йокогама"нинг япониялик ҳужумчиси Кадзуёси Миура Португалияга йўл олди.

Япония клуби матбуот хизмати 55 ёшли футболчи ижара асосида жорий мавсум охиригача Португалия Сегундаси вакили "Оливейренсе"да ўйнашини маълум қилди.

Бунгача Миура Япониянинг 4-дивизиони вакили "Сузука ПГ" жамоасида ўйнаётганди.

Миура 5 хил ўн йилликда – 1980, 1990, 2000, 2010 ва 2020-йилларда профессионал даражада футбол ўйнаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: yokohamafc.com