UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

ПФЛдан навбатдаги тарихий келишув Янгиликлар

ПФЛдан навбатдаги тарихий келишув

Теглар :  Volkswagen
Маълумки, машҳур Volkswagen бренди спорт, хусусан футбол оммавийлигини оширишда дунё миқиёсида қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириб келади.

Жумладан, Volkswagen 2021 йилнинг ёз ойларида бўлиб ўтадиган EURO2020 — футбол бўйича Европа чемпионати мусобақаларининг расмий ҳомийси саналади. Компания шунингдек, Германия, Россия ва бошқа қатор мамлакатларнинг миллий футбол лигалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Эндиликда Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келаётган Volkswagen бренди юртимизда спорт тарғиботи йўлида йирик лойиҳа бошламоқда. Жумладан, Volkswagen бренди Про лига расмий ҳомийсига айланмоқда.

UzReport Про лиганинг медиа ва тижорат ҳуқуқлари бўйича ҳам Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси билан ҳамкорлик қилишидан хабарингиз бор. Бугун ПФЛ, Volkswagen ҳамда Uzreport TV ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди. Эндиликда Про лига тарихда илк бор ўз ҳомийсига эга бўлди.

Имзоланган уч томонлама шартномага кўра дунёга машҳур Volkswagen бренди мамлакатимиз футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшади. Жумладан, Volkswagen Про лигага оид барча трансляциялар, тадбир ва учрашувлар давомидаги тижорий баннерлар, реклама роликлари ҳамда медиа маҳсулотлари орасидан жой эгаллайди.

Умид қиламизки, Volkswagen билан мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон футболи ривожи йўлидаги яна бир дадил қадам бўла олади.

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика