UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Дунё UFC ва Bellator ҳамкорлигидаги турнирни орзу қиляпти: чемпион чемпионга қарши. Бу содир бўладими? Янгиликлар

Дунё UFC ва Bellator ҳамкорлигидаги турнирни орзу қиляпти: чемпион чемпионга қарши. Бу содир бўладими?

Теглар :  Olamsport.com
UFC ва Bellator - ММА оламида жаҳоннинг асосий ташкилотлари.

Дана Уайтнинг ташкилоти машҳурроқ, аммо Скотт Кокер ҳам рақобатчисидан ортда қолмаслик учун ҳаракат қиляпти. UFC билан келиша олмаган юлдузлар учун Bellator жангларга қатнашиш ва тайёргарлик кўриш имкониятини беради.  

Икки ташкилот жангчилари ўртасидаги баҳсни мухлислар орзу қилишяпти, бироқ кўпчилик буни имконсизлигини айтмоқда. Муаммо нафақат транслация ва ҳуқуқий жиҳатдан, балки UFC энг кучли жангчилар кураш олиб борадиган жой мақомини йўқотиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. 

Bellator RIZIN билан биргаликда мусобақа ўтказди, аммо ҳамма UFC билан турнир ташкил қилишни талаб қилди 

2019 йилда Bellator япониялик RIZIN билан шоу намойиш қилди. Июнь ойида бўлиб ўтган мусобақада RIZIN чемпиони Киожи Хоригучи Bellator камари соҳиби Даррион Колдуэллни нокаутга учратиб, нафақат вазн тоифасида, балки ташкилотда ҳам иккита камарга эга жангчига айланди. 

ММА мухлислари диққат билан турнирни кузатди, аммо барибир бошқасини талаб қилди. Бу ҳақида матбуот анжуманида Кокерга савол беришди. 

“UFC билан биргаликда мусобақа? Бу уларнинг бизнесига мос эмас, лекин улар буни исташса, мен тайёрман. Биз қарши бўлмаймиз. Лигамизда ҳақиқий қотиллар бор, шунинг учун турнирни ташкил қилайлик», - деди Кокер. 

Ҳақиқатан, бундай чорлов Bellator'га мухлислар эътоборини ортишига сабаб бўлди. UFC нинг баъзи юлдузлари Уайт билан шартномани узайтириш бўйича келиша олишмади, Кокер эса уларга яхшироқ таклиф берди ва натижада кейинги йилларда ташкилотнинг таркиби анча кучайди. 

Олдин Скотт ёши катта юлдузлар билан шартнома имзоларди ва бу билан спорт бўйича эмас, балки оммавий ахборот воситалари орасида машҳурликка эришган эди. Энди вазият ўзгарди: ҳозир Bellator'нинг ҳар бир тоифасида ҳақиқатан UFC билан рақобатлашишга қодир жангчилар бор. Масалан, Майкл Чендлер...


ММА мухлислари учун ушбу мақоланинг тўлиқ қисмини тавсия қиламиз > > > Дунё UFC ва Bellator ҳамкорлигидаги турнирни орзу қиляпти: чемпион чемпионга қарши. Бу содир бўладими?

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика