UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  17 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  2 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  7 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  76 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1

Дубайдан ёзамиз. 1-кун кундалиги. Лушанга салом! Янгиликлар

Дубайдан ёзамиз. 1-кун кундалиги. Лушанга салом!

Дубай миссиясини ҳам бошлаб юбордик. Олдиндан айтаман, ҳаво жуда дим.
Ҳавони баҳона қиляпти деманг, кеча аэропортдан чиққанимдан кейин юзимни тер босди. Бир амаллаб меҳмонхонага етиб келдим. Журналист учун нима керак, интернет ва телефон. 1 соатга қолмай муаммолар бартараф этилди. Терма жамоалар марказида фаолият олиб бораётган Ромадан машғулот ва терма жамоанинг меҳмонхонаси борасида аниқ маълумот олган эдим, маҳаллий вақт билан соат 18:00га "Мовенпик"ка келдим. Ташқарида Нестеров турган экан, маъмурлар олдида танишларим кўплиги учун, аввал улар билан салом алик қилай дедим. Ўзи хайрлашганимизга ҳали 1 ҳафта бўлмаган эди. Ресепшенда мураббийларимиз мени қаердадир кўрганликларини айтиб кулишди. Хуллас кайфиятлар аъло.

Машғулот майдони узоқда эмас, 2 дақиқалик йўл. "Ал Наср" спорт мажмуасида бир нечта катта ва кичик майдонлар бор. Бу ер қишда "қайнайди". Кўплаб жамоалар айнан шу ерда шуғулланадилар. Терма жамоамиз манзилга етиб келганида, кичик майдонларда турли жамоалар шуғулланаётган эдилар. Улар орасида дубайда истиқомат қиладиган, эронликларнинг ўз жамоаси ҳам бор экан. Махсус мураббий ёллаган ҳолда, "маҳалла-маҳалла" футболига тайёргарлик кўряптилар. ПСЖ, "Марсель" ва "Лион" футболкаларини кийиб олган ёш болакайларга француз мураббий сабоқ беряпти. Афтидан улар ёки БААда фаолият олиб борадиган французларнинг фарзандлари ёки йиғин ўтказиш учун Дубайга келган футболчилар.

Мен футболчиларни суратга тушириб юрган пайтим улар машғулотни тугатиб қайтаётганида, Саидмурот акадан ўзбеклигимизни билиб Лушанни сўрабди ва унга саломини етказишни илтимос қилди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб, унинг омонатини топширамиз. - ЛУШАНГА САЛОМ!



Мана ўша Сергей Лушанга салом йўллаган мураббий

Стадионларни кўплигидан (табиий) академиялар кечки пайт, прожекторлар остида машғулот ўтказишади. Айнан шу ерда бизда катта оқсаш бор. Машғулотларни четга суриб турамиз, болалар ўртасидаги расмий ўйинлар қуёш чарақлаб, бошингизга найзадек санчиётган пайтида бўлади.

Энди терма жамоага оид ўз фикрларимни билдириб ўтсам. Олий лигани четга суриб тураман. Фақат ота-онангиз жонингизга тегмайди. сизга бегона бўлган истаган яқин одамингиз билан жуда кўп вақтни бирга ўтказинг, асабингиз бузила бошлайди. Ҳозир терма жамоамизда шундай давр. Болалар Инчеондан келиб, бир кун ўтиб Қатарга кетишди. Бу ерда икки ҳафтага яқин вақт бирга бўладилар. Олий лигага қайтиб, яна бироздан сўнг узоқ муддатли йиғин, кейин Австралиядаги Осиё Кубоги. Бунинг учун фақат бир иш қилиш мумкин, улани қўллаб-қувватлаш ва чалғитиш. Шунинг учун мен ўқувчилар сизлардан коментларда ҳар хил, асабга тегадиган, ёки таҳлилсиз ёзилган коментларни қолдирмасликни илтимос қиламиз. Камида Осиё Кубогигача бир тану жон бўлайлик. Ҳеч ким терма жамоамизни мағлубиятини истамайди. Узр адашдим, истаётганлар ҳам бор, ютқизса гапларимни айтиб олай деганлар кўп. Лекин Янги Зеландия билан бўлиб ўтган ўйин шахсан менда ишонч уйғотди. Шундай экан, уларни қўллаб-қувватлайлик!

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика