UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Гюндоган: “Левандовски – дунёнинг энг кучли ҳужумчиси”  0 08:17Каземиро: “Реал” ЕЧЛ ва Примерада ғолиб чиқмоқчи, аммо ҳозир коронавирусни енгиш муҳим”  0 07:58Капелло: “Англия термасида футболчилар билан мулоқотда муаммолар бўлмаган, Россия термасида эса...”  0 07:39“Мане айни пайтда Африканинг энг яхши футболчиси”  0 07:16Можи: “Зидан учун Пересни катта маблағ сарфлашга мажбур қилганман”  0 03:03"Рома"га "Шахтёр"нинг 3 футболчиси керак  0 02:00Olamsport: Хабибнинг моддий аҳволи ҳақида маълумот берилди, вирус устидан кулган мураббий ва бошқа хабарлар  0 01:50"Рома" Гётцега қизиқиб қолди  0 01:22"Реал" Эдегорни қайтариш вариантидан воз кечмайди  0 00:56"Барселона" Мартинесга 10 миллион евро маош таклиф қилади  0 00:49"Ливерпуль" ходимлари пуллик таътилга чиқарилди  10 00:34Франциялик мураббий чемпионлик медалини аукционга қўйди  0 00:29Зидан "Реал" футболчилари билан видеоконференция ўтказди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:44Карпин яна ота бўлди  1

Друловичнинг хатоси, академиядаги қийинчиликлар, совринли ўринлар учун кураш – “Насаф” футболчиси Шерзод Насруллаев билан суҳбат Янгиликлар

Друловичнинг хатоси, академиядаги қийинчиликлар, совринли ўринлар учун кураш – “Насаф” футболчиси Шерзод Насруллаев билан суҳбат

Барча ёшдаги терма жамоаларга футболчи етакзиб беришда “Насаф” академияси юртимиздаги етакчи клублардан бири ҳисобланади.

Ҳусусан, жорий йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида терма жамоа таркибини аксарият қисмини ушбу клуб тарбияланвчилари ташкил қилди. Чунончи, бугунги суҳбатдошимиз Шерзод Насруллаев ҳам Рўзиқул Бердиевнинг топилмаларидан бири. Ўзининг қанотдаги ажойиб ўйинлари билан омма эътиборига тушдган ўйинчи, олимпия терма жамоасига ҳам мунтазам равишда жалб этилди. Яқинда иқтидорли футболчи билан батафсил суҳбат уюштиришга қарор қилдик.

- Футболга кириб келишингизда туртки бўлган асосий омил нима?
- Ёшлигимдан, болалигимдан қизиқиш ва интилиш кучли бўлган. “Насаф” академиясида шароитлар зўр ҳавас қиладиган даражада эди. Футбол билан шуғулланишимиз учун барча шароитлар яратилганди. Фақат, футбол ҳақида ўйлашингиз кераклигини ҳис қилардингиз.

- Академияда ўқиш, мослашиш қийин бўлмаганми?
- Ҳамма қийинчиликлар академияни тугатганимдан сўнг бошланди. Дастлаб 25 боладан энг яхшиларини биринчи лига ва ўринбосарлар жамоасига олишди. Қолганлар бошқа клубларга кетишди. Ҳаттоки, футбол билан бутунлай хайрлашганлар ҳам бўлди.



- Кўпчилик футболчиларга шундай паллада эътибор камлик қилади. Жароҳат, мураббийнинг ишонмаслиги каби ҳолатлар тез-тез учраб туради...
- Футболчининг биринчи рақамли душмани жароҳат. Чунки, жароҳат олганингиздан сўнг ҳеч кимга керак бўлмай қоласиз.

- Қийналган пайтларингизда футболдан кетиш ҳақида ўйлганмисиз?
- Машғулотларга бормасдан, ишлаб юрган пайтларим бўлган. Кўнглим қолиб кетган вақтларда онам менга далда бердилар. Тушкунликка тушиб қолган кунларимда кўпинча онам ёнимда турдилар. Футболга иштиёқимни уйғотдилар.

- Академиядан сўнг катта футболга ўтиш жараёни қандай бўлди?
- Иккинчи лигада қатнашувчи “Аланга” жамоасининг машғулотларига борардим. Бир куни эртанги кунги машғулот соат нечида бошланишини эшитмай қолдим. Стадионга бориб ўтирдим, кутдим ҳеч ким келмади. Нима қилишимни билмасдан Косондаги Микрокредит банк қошида ташкил этилган жамоага бордим. Мураббий Насим Шоимов мени дарҳол олдиларига чақирдилар. Эртага “Насаф” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви бор, борасанми дедилар. Мен иккиланмасдан рози бўлдим. Агарда ўзимни кўрсатсам катта футбол эшиклари очилишини билардим. Мазкур беллашувда 5:3 ҳисобида ғалаба қозондик. Ўйиндан сўнг Рўзиқул Бердиев мени ёшлар жамоасига таклиф қилди. У ерда икки мавсум ҳаракат қилдим, 2018 йил асосий жамоага ўтдим. Бу босқичга етиб келгунимга қадар жуда кўп тўсиқларни енгиб ўтишимга тўғри келди.

- Рўзиқул Бердиев билан ўша пайт бафуржа ўтириб гаплашиб олдингизми? Тақдирингизни, қайси позицияда ўйнашингизни...
- Йўқ. Устозимиз билан бафуржа суҳбатлашмаганман. Кўпинча ўйиндан олдин кўрсатма берадилар. Рўзиқул ака кучли руҳшунос ҳамдир. Ўзига яраша қаттиқўл талабчан мураббий.

- “Насаф”дан Суперлигада ўтган йилгига қараганда бошқача натижа кутсак бўладими?
-Ҳа. Жамоага тажрибали легионерлар келди. Маҳаллий футболчилар қўшилди. Масалан, Дилшод Раҳматуллаев учун жамоа бегона эмас. Тажрибаси катта. Нафақат Суперлигада балки, ўзимиз иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиблик учун курашамиз.

- Жамоа олдинги йилларда маълум бир қийинчиликларни бошидан ўтказди. Натижада совринли ўринлар учун курашувчилар сафидан чиқди...
- Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. Тўғри, оҳирги икки йилда пастки ўринларни эгалладик. Эндиликда мақсадимиз жиддий. Бу йил ҳақиқатдан ҳам совринли ўринлар учун ҳаракат қилмоқчимиз.

- Коронавирус сабаб ҳамма футболчилар турли ишлар билан банд бўлишмоқда. Сиз нималар билан шуғулланяпсиз?
- Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда оилам билан вақтимни ўтказяпман. Соғлиқ биринчи ўринда туради. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан.

- Суҳбатимизни олимпия терма жамоаси ҳақида давом эттирсак. Сизни терма жамоа либосида илк бор 2017 йил Хитойдаги халқаро турнирда кўргандик. Сиз мусобақанинг энг чиройли голи мукофотини қўлга киритган эдингиз...
- Ҳа. Ўшанда Жамшид Саидов бошчилигида мусобақда ғолиб чиққанмиз. Мен у кишини ҳурмат қиламан. Соврин ютишни завқи бошқача. У қандай бўлиши аҳамиятсиз.

- Таиландаги Осиё чемпионатида олимпиядага йўлланма олиш учун нима етишмади? Фақат, омадни ўртага қўшманг...
- Мураббийнинг хатоси эвазига мағлуб бўлдик. Деярли ҳар бир учрашувда бир хил таркибни майдонга туширди. Айрим футболчилар чарчашганди. У ерни иқлими нам ва иссиқ, шунинг учун ротатцияларни амалга ошириш, болларга дам бериши лозим эди.

- Лекин, чемпионатга йўл олган футболчиларни нималарга қодирлигини билардик. Балки, ортиқча босим ҳалақит бергандир?
- Таркибда кучли футболчилар жамланганди. Босим ҳалақит берди деган фикрга қўшилмайман. Биз бунга эътибор бермадик.

- Сиз ва бошқа кўплаб футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият бермаганидан ранжидингизми?
- Ҳа, албатта. Бундай пайтда футболчи руҳан тушкунликка тушиб қолиши мумкин. Ҳар бир ўйиндан сўнг яқинларим қачон майдонга тушишимни сўрарди. На илож мураббийнинг қарорини ҳурмат қилишга мажбурмиз.

- Друлович футболчилардаги босимни ҳалос қилиш учун бирор бир ишни амалга оширдими? Кўп Европалик мураббийлар турли усулларни қўллашади. Масалан, Зидан “Атлетико Мадрид” билан финал учрашувидан олдин шогирдларига кино қўйиб берганлиги ҳақида эшитганмиз. Ёки футзал терма жамоамизда ишлаган Хосе Мендес финалдан олдин ноодатий видеоролик қўйиб кўрсатган...
- Друлович кўпинча футболчиларни хатосини айтарди, ҳамма ўз жойида ўйнаса ғалаба қозонамиз деб тушунтирарди. Шахсан ўзим учун бу мутахассисдан янги бирор бир нарса олмадим. Фурсатдан фойдаланиб мени шу даражага келишимда катта ҳисса қўшган отам ва онамга, устозларим Баҳодир Аннаматов, Нурали Султонов, Фаррух Мамашарипов, Анвар Тўраев, Рашид Набиев, Зафар Холмуродовга чин дилдан раҳмат айтмоқчиман. Шунингдек болалигимдан ёнимда бирга юрган Жаҳонгир Эламоновга ҳам миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, жамоамиз мухлисларига ҳам самимий тилакларимни билдириб қоламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
26 мар 22:01:24
Амир Олимхон
Бунака интервьюни осие чемпионатидан кейин килиш керак эди деб уйлайман
+1   
26 мар 21:39:50
Sardor Abubakirov
Bu intervyudan koʻp xulosalar olsa boʻladi .
   
27 мар 13:19:13
Patris evra
Oston Urunov Shahzod Ubaydullaev Abbos Gulomov Asad Sobirjonov singari futbolchilarni chaqirmaganidan keyin bu murabbiyga yana nimayam deyish mumkin
   
27 мар 07:13:50
Davronbek Beshariq
Узбекистонда клубларимизга ва турли терма жамоаларимизга иктидорли футболчиларни етказиб беришда Кашкадарё футбол мактаби ва академиялари етакчи . Друлович мураббий эмас экан , кугирчок экан...
   
26 мар 22:56:19
Maqsud fc nasaf
Sher gap yuq uka omadini bersin ishlashda umuman tuxtaman
   
26 мар 22:56:00
Maqsud fc nasaf
Sher gap yuq uka omadini bersin ishlashda umuman tuxtaman
   
26 мар 22:50:50
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Эхх битаётган ярани тирнадиларинг энди эсдан чикканди. Кайсарми ёки куркок диймизми эшшак Друлович Бабаянни бири экан. Нега доим термаларимиз сунгги боскичларгача умидвор килиб келади ва айни хал килувчи паллада парод килади тушунмиман
   
26 мар 22:04:41
Jar
Kosonlik bola malades.Kosonda yosh talantlar kõp kosonda alanga jamosi bor 7 min muxlisga m9lallangan stadion bor
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг