UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  0 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  12 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0

Доннарумма ПСЖда бахтли эмас, Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда Янгиликлар

Доннарумма ПСЖда бахтли эмас, Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда

Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ПСЖдаги аҳволидан норози.

Манбанинг ёзишича, италиялик посбон Кейлор Навас билан кескин рақобатни кутган, аммо захирада шунча ўйин ўтказишини ўйламаган.

Ҳатто унинг агенти Мино Райолани ҳам вазият ҳайрон қолдирмоқда, у мавсум бошланишидан олдин Доннарумма ПСЖ асосий таркибида ўйнайди, деб ишонч билан айтганди.

Қайд этилишича, парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино Жанлуижини бошланғич таркибга киритиши қийин, чунки Лотин Америкаси футболчилари Навасни қўллаб-қувватламоқда. Булар сафига Лионель Месси, Неймар, Анхел Ди Мария, Маркиньос ва Леандро Паредес каби футболчилар киради.

Доннарумма билан шартнома тузиш қарорини шахсан ПСЖ спорт директори Леонардо қабул қилганди, у бу имкониятни қўлдан бой беришни истамаган. 

Жижи мавсум бошидан буён Лига 1'да ўтказилган тўққиз ўйиннинг атиги иккитасида майдонга тушди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика