Доннарумма АПЛга кўчиб ўтишга яқин

Mirjalol Normatov
19 мар 2020, 19:10
"Милан" посбони Жанлуижжи Доннарумма фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин.

Италиялик дарвозабонга АПЛнинг бир йўла 3 клуби қизиқиш билдирмоқда. "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Эвертон" посбони ўз таркибига қўшиб олиш учун тайёр турибди.

Доннарумма ҳам клубнинг амбицияларини ҳисобга олиб, совринлар учун курашадиган клубга ўтишга тайёр. Олдинроқ ОАВ томонидан 21 ёшли футболчининг ПСЖга ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди. "Милан" трансфердан 60 млн евро ишлаб олишни истамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal