

"Don Balon" хабарига кўра, 25 ёшли аргентиналик футболчи 2019 йилнинг ёзида ушбу клубга ўтишни истамоқда.
Олдинроқ Икарди "Реал"нинг шорт-листида эканлиги борасида маълумотлар берилганди.
Икарди 2013 йилдан буён "Интер"да ўйнамоқда. Унинг жамоа билан шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.
Бу мавсумда ҳужумчи А Сериянинг 14 ўйинида 9 гол уриб, 2 голга ассистентлик қилди.



