UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Дмитрий Ан: "Тарбияланувчиларим Жаҳон чемпионатида иштирок этишидан жуда ҳам мамнунман" Янгиликлар

Дмитрий Ан: "Тарбияланувчиларим Жаҳон чемпионатида иштирок этишидан жуда ҳам мамнунман"

Ўзбекистон терма жамоаси U-20 Осиё Кубоги финалига чиқди ва ЖЧ-2023га йўлланмани қўлга киритди!

20 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари кучли рақибларни мағлуб этган ҳолда, Осиё Кубогининг финал босқичига чиқишди. Бундан ташқари, терма жамоа 2023 йилнинг май-июнида Индонезияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Қайд этиш керакки, жамоалар бунга қадар гуруҳ босқичида иштирок этишганди. Миллий жамоа Сурия (2:0) ва Ироқ (1:0)ни мағлуб этиб ва Индонезия (0:0) билан дуранг ўйнаган ҳолда, гуруҳ босқичини 7 очко билан якунлади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 9 нафар ўйинчисини тарбиялаган иқтидорли ўзбек мураббийи Дмитрий Михайлович Аннинг улкан меҳнатини алоҳида қайд этмоқчиман. Дмитрий Аннинг Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг 2023 йилги Осиё чемпионати саралаш ўйинларига чақирилган тарбияланчилари: Беҳруз Аскаров, Абубакр Ашуров, дарвозабон - Отабек Боймуродов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Аббос Файзуллаев, Диёрбек Ортиқбоев, Шахриёр Жабборов, Изатулло Пўлатов ва Шаҳзод Раҳматуллаев. Яқинда Австралияга қарши чорак финал ўйинида уларнинг етти нафари иштирок этди.

Бугун "Пахтакор-79"нинг жаҳонга танилган футболчиси Михал Аннинг ўғли Дмитрий Михайлович сулоланинг шонли анъаналарини давом эттирмоқда. Иннокентий Ан менга 2014 йилда унинг акаси Михаил 79-йилларнинг охирида мураббийлик ҳақида ўйлаётгани, "Пахтакор"нинг ажойиб футболчиларини тайёрлаш учун ўзининг ихтисослашган болалар футбол мактабини очишни ўйлаганини айтганди.

"Пахтакор" футбол академиясида мураббий бўлган ҳолда, отасининг йўлини ўғли Дмитрий Ан (суратда) амалга оширди. Агар Михаил Ан тирик бўлса, ўз ўғли билан фахрланган бўларди деб ўйлайман... Ҳар бир мураббийнинг ўз иш услуби ва футболга қарашлари бор. Дмитрий Михайлович яхши мактабни ўтаган, чарп тўп усталари жамоаларида ўйнаган, унинг устозлари Собиқ иттифоқнинг энг яхши мураббийлари бўлишган...

Мен Дмитрийдан шогирдларининг муваффақият сири нимада эканлигини сўраганимда: "Академиямизда болаликдан клуб тарихини ўрганамиз, улар учун футбол фахрийлари билан турли учрашувлар ўтказилади, сабаби тарихсиз келажак йўқ, ўрнак учун "Пахтакор" футбол клубини кўрсатиш етарли. Болаларда ёшликданоқ ватанпарварлик, клубга ва ватанга бўлган муҳаббат руҳини тарбиялаймиз. Уларни доим бирлаштиришга ва дўстликни ривожлантиришга ҳаракат қилганмиз. Натижалар эса сизга маълум..."

Бу Дмитрий Ан 2010 йилда йиққан ва 2021 йилда чиқарган 7-8 ёшли болалардан ташкил топган дўстона футбол оиласи. Мен Дмитрий Михайловичдан шогирдлари, U-20 термаси аъзолари ҳақида қисқача айтиб беришни сўрадим: 

Аббос ЭРГАШБОЕВ – бу иқтидорли футболчи U-20'нинг барча йиғинларига жалб қилинган, у жамоанинг руҳи бўлган. Аббос ўзининг "Пахтакор" профессионал футбол клубидаги дебют ўйинини ОФК Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Ал Таавон" (Саудия Арабистони)га қарши ўйинда ўтказган. Ўйинчи унда 86-дақиқада ўзининг илк ва рақиб дарвозасига ғалаба голини урган. Ўйин ўшанда 5:4 ҳисобида "Пахтакор"чилар фойдасига якунланган. Олинган жароҳат унга ўйинни давом эттиришга имкон бермади ва 2022 йилнинг 12 августида операция қилинди. Худога шукур, у ҳозирда соғайди ва кейинги ойдан "Пахтакор" жамоси машғулотларига киришади.

Аббос ФАЙЗУЛЛАЕВ – у жамоамизга 8 ёшда келган. Шахсан мен бундай ёшда ҳеч ким келажакда ажойиб футболчи бўлиш ёки бўлмаслигини айта олмайди деб ҳисоблайман. Аммо унда футболга бўлган муҳаббат катта бўлгани учун яхши келажак кутаётгани кўриниб турарди. Аббос Файзуллаев 2018 йил Олмаотадаги турнирда "Днепр" (Украина) жамоасига қарши ўйиннинг тезкор қарши ҳужум қисмидан тўғридан-тўғри майдон марказидан гол урган (ҳатто рақиб мураббийи ҳам олқишлаган), Аббоснинг Қозоғистонда ўтган турнирнинг барча тўрт қисмида барча турнирларнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Маҳаллий билгувчилар ва томошабинлар келишган ва ўша пайтдаёқ у билан қизиқишган (ҳатто унинг фуқароликни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслигини хоҳлаши ҳақидаги саволлар ҳам бўлганди). Аббос U-20 саралаш ўйинларида иккита гол (Сурия ва Австралия терма жамоасига) урди.

Беҳруз АСҚАРОВ – "Пахтакор" академиямизга 2011 йилда 8 ёшида келган. Бу йигитча ўшанда кўчада кун бўйи тўп ортидан югурган... Ёшлигидан бу болада қўрқув ҳисси йўқлиги, доим ҳаракатчанлик ва фаоллик сезилиб турарди. 

Абубакр АШУРОВ – у 7 ёшида "Истиқлол" футбол мактабидан академияга келиб қўшилган. Жуда ҳам истиқболли ёш футболчи, унда антропометрик жиҳатдан жуда яхши кўрсаткичлар бор. 

Отабек БОЙМУРОДОВ – академиямизга 8 ёшида "Локомотив" ФК мактабидан келган. Ажойиб дарвозабон, ишончли, жасур, унда яхши истиқбол бор. У Тошкентдаги U-20 саралаш босқичининг қаҳрамонларидан бирига айланганди.

Диёр ОРТИҚБОЕВ – Оққўрғон шаҳридан 11 ёшида академияга қабул қилинганди, ёшлигидан меҳнаткаш, машғулотлардан сўнг доим қолиб, янги техникаларни машқ қиларди. Академиямиздан узоқ жойда яшаган, машғулотларга бир томонга келиш учун икки соат кетарди... У шундай қилиб ёшлигидан футболни ва ўзининг севимли болалар жамоасини севган. 

Иззат ПЎЛАТОВ – Андижондан 2014 йилда келган. Ўзининг ажойиб спорт кўрсаткичлари ва чидами билан фарқ қилган. Истиқболли футболчилар Шаҳзод РАҲМАТУЛЛАЕВ, Шахриёр ЖАББОРОВ 2014 йилда академиямизга келишган. Ишончим комилки, улар ҳақида ҳам футбол мутахассислари қайд этишмоқда. Пўлат ХОЛДОРХОНОВ – академиямизга 13 ёшида "Бунёдкор" академиясидан ўтган. Амплуа – ҳужумчи. Тезкор дриблинг, курашлардан қўрқмайди, кучли зарбаларга эга (икки оёқда ҳам), бир мақсадга қараб интиладиган ўйинчи, ҳужумчига хос фазилатлари бор. U-20 саралаши доирасида Ироқ термасига қарши ҳал қилувчи голни урди ва Австралия термаси дарвозасини ишғол қилди. 

Алоҳида қайд этмоқчиманки, юқорида санаган барча футболчиларим ёшликлариданоқ футболни жуда яхши кўришгани, доим уларнинг замонавий футболни ўрганиш хоҳишларини ҳис қилганман.

Ва энг асосийси, барча йигитларимиз ёшлигидан шарқона яхши анъаналарда тарбияланган, мен буни аҳил жамоанинг муҳим факторларидан деб биламан.




Муаллифдан: U-20 ёш футболчиларининг муваффақиятларидан хурсанд бўлган ҳолда, нега Ўзбекистон терма жамоаси (U-20) мураббийлар штабига ушбу иқтидорли футболчилар билан ишлаган "Пахтакор" футбол академиясининг ажойиб мураббийи киритилмаганини тушунмадим... Чунки у 10 йил давомида Ўзбекистон терма жамоасининг ярмидан кўп таркибини тарбиялаганку... Менимча, у бошқалардан кўра ҳолат, имконият ва терма жамоа асосий футболчиларининг қобилиятларини яхшироқ билади. Бундай иқтидорли мураббийга ўз ишини мантиқий якунига етказиш имконияти берилмагани жуда ҳам афсусли...

Шахсан мен "Пахтакор-79"нинг биографи сифатида бу футбол оиласини анчадан бери кузатаман. Кўп марта катта Дмитрий Ан ва афсонавий Михаил Ан ҳақида ёзганман. Шунингдек, кичкина иқтидорли Дмитрий Аннинг шундай муваффақиятларга эришаётганини кузатаман. У тарбияланувчиларининг муваффақиятлари билан футбол мутахассиси сифатида ўз сависини амалда кўрсатди.

Ёш футболчиларни тарбиялаш – мураббийлик ишининг атиги бир қисми. Жамоа кўрсатаётган натижа ҳам муҳим. Мана бир нечта аниқ мисоллар: Қозоғистонда тез-тез юқори даражадаги халқаро турнирлар ўтказилиб туради. Дмитрий Ан шогирдлари тўрт бор ушбу турнирларда иштирок этишган. У ерда асосан номдор ва таниқли футбол жамоаларининг мактаблари ва академиялари иштирок этади.

Тошкентликларнинг спарринг рақиблари шундай кўриниш олганди: "Динамо" ФК (Тбилиси), "Зенит" (Санкт-Петербург), Чертаново академияси (Москва), "Днепр" (Днепропетровск, Украина), "Дордой" (Бишкек, Қирғиз Республикаси), "Помир" (Душанбе), Қайрат (Олмаота) ва бошқалар. Бизнинг йигитлар бир бор биринчи ўринни қўлга киритишган, шунингдек икки бор иккинчи ва бир бор учинчи ўринни банд этишган.

Шунингдек 2015 йил Корея Республикасасида ўтган халқаро турнирда ҳам "Пахтакор" ёш футболчилари ўз маҳоратларини намойиш этиб, 1-ўринни эгаллашган.

Ҳар қандай мураббий учун асосий мотивация – унинг иш натижаси. Умуман олганда, "Пахтакор" Дмитрий Ан қўл остида 2012 йилдан 2018 йилга қадар 26та халқаро, республика ва шаҳар турнирларида иштирок этган. 20 марта биринчи, беш марта иккинчи ва бир марта учинчи ўринни эгаллаган.

Дмитрий Ан – ёш ва иқтидорли мураббий, унда ҳали барчаси олдинда. Унинг бундай имкониятлар билан катта натижаларга эришишига ишончим комил. Унинг олдидан ҳеч ким эшикни ёпиб қўймаган. У ўз севимли мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқда. Дмитрий Михайлович Ан бугунги кунда "Пахтакор" U-19 бош мураббийи бўлиб ишламоқда. Футбол – бу юқори натижага эришиш учун доимо изланиш. Иқтидорли мураббийга юксак натижалар ва улкан спорт муваффақиятлари тилаб қоламиз.


Мавлон Шукурзода,

Тошкент, 2023 йил 12 март.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика