UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтингини эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  2 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  3 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  8 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  1 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  11 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик”

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Янгиер-қурувчи" – "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев фикрларини билдириб ўтди.

- “Шўртан” билан ўйин борасида фикрингиз қандай?

- Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз кўрсатдик. Бунинг учун бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Тўғриси, захирадан футболчиларни майдонга туширишда хатога йўл қўйдим. Учрашув охирларида айримларида жисмоний ҳолат яхши эмаслиги сезилиб қолинди. Захирамиздан фойдаланиб бўлганимиздан сўнг улар алмаштириш сўрашди. Бугун баҳс охирларида майдонда 10 киши ўйнадик. Бир сўз билан айтганда, қийин ўйинда дуранг ўйнадик. “Янгиер” шу вақтгача “Шўртан” устидан ғалаба қозона олмаган экан. Бунга чек қўйишни режалаштиргандик. 


- Мазкур ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек кечганмиди?

- Биз ҳар бир ўйинга яхши тайёрланамиз. Ортиқча юкламалар берилмайди. Балки Нодир Йўлдошев барвақт жароҳат олмаганида, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. 


- Давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз?

- Илгари таъкидлаганимдек, иложи борича шу таркибни сақлаб қолмоқчиман. Дейлик, айрим футболчиларимизга Суперлигадан таклиф бўлса, уларни сақлаб турмаймиз. Айни вақтда музокаралар давом этмоқда. Ҳозирда сифатли ўйинчиларни таклиф қилиш жуда қийин. Шунга қарамай, биз трансфер ойнаси якунига қадар чизиқларимизни кучайтирмоқчимиз. 


- Асилжон Бегимқулов ва Суҳроб Бердиев захирадан, Абдуқаххор Хожиакбаров эса майдонга туширилмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- “Шўртан” футболчиларининг тезкорлигини ҳисобга олиб, таркиб танлагандик. Йигитлар барча айтилган топшириқларни бажаришди. Тезкорлик бўйича рақибга ютқазганимиз йўқ. Машғулотларда стандарт вазиятларга эътибор қаратгандик. Афсуски, биз бир вазиятда хатога йўл қўйдик ва гол олиб чиқдик. Сиз санаб ўтган футболчиларнинг захирадан туширилганига шу сабаб бўлди. 


- “Янгиер” U-19 жамоаси иштирокидаги ўйинларини кузатмаётганингиз ростми?

- Бунга вақтнинг тўғри келиб қолаётгани сабабдир. Чунки биз ҳам машғулотларни кечки 18:00да бошлаймиз. Ёшларимиз ҳам айнан шу вақтда ўз ўйинини ўтказади. Тўғриси, ўйинни кузатиш учун мен машғулотларни ўтказиб юбора олмайман. “Хоразм” билан ўйинни бошидан охиригача стадиондан туриб, кузатиб бордим. Таркибдаги бир неча футболчиларни машғулотларга жалб қиламан. Агар мен ўйинни стадиондан туриб кузатмаган чоғимда ҳам, яхшиларни асосий жамоага жалб қилишда давом этаман. Чунки улар доимий равишда менинг эътиборимда туради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика