Диёр Имомхўжаев: "Тарихда биринчи марта терма жамоа чемпионатга ён берса яхши бўларди"

Narzulla Saydullayev
12 авг 2020, 12:50
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинлар кейинги йилга қолдирилганига ПФЛ Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз муносабатини билдирди.

Октябрь ва ноябрь ойларидаги ЖЧ саралаш учрашувлари 2021 йилга қолдирилди. Бу ЎзПФЛ учун яхши хабар. Чемпионатни якунлаб олиш ва кубок учрашувларини ҳаминқадар ўтказиб олиш учун имкон берилди.

Аммо ФИФА кунлари сақлаб қолинди. Умид қиламизки, ЎФА вазиятга реал баҳо бериб, октябрь ва ноябрь ойидаги ФИФА кунларини ўртоқлик учрашувларига эмас, ЎзПФЛга тақдим этади. Фикримизча, миллий терма жамоа футболчилари учун энг яхши синов — расмий ўйинлар. Чемпионатни тўлиқ якунлаб олишимиз учун тарихда биринчи марта терма жамоа чемпионатга ён берса яхши бўларди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.  


Breaking news. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинлари 2021 йилга қолдирилди 

Вадим Абрамов: "Октябрь ва ноябрь ойларида ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз"        

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia