UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0 19:05Пол Мерсон: "Агар "Челси" "Манчестер Сити"га ютқазса, ҳайратда қоламан"  3 18:41"Челси" "Сент-Этьен"дан 19 ёшли хавбекни сотиб олиши мумкин  0 18:23Футзал бўйича Олий лига. Кумуш ва бронма медали эгалари маълум  0 18:06Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталди  16 17:38Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди  10 17:10Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум  10 16:59"Реал" футболчиси машғулот вақтида жароҳат олди  6 16:35Франциялик мутахассис Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  0 16:13"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев  0 15:46"Нефтчи" Сербия жамоаси билан дуранг ўйнади, Табатадзедан гол  12 15:19"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади  1 14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  3 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  36 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  6

Диёр Имомхўжаев: Сентябрь ойини ҳеч қачон шундай кутмаган бўлсангиз керак? Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: Сентябрь ойини ҳеч қачон шундай кутмаган бўлсангиз керак?

Ўз вақтида ишсиз юрган профессионаллар ҳақида мақола ёзгандим.

Ҳаммасини келтириб ўтирмайман, Ўзбекистон миллий терма жамоасига устозлик қилган сўнгги уч мутахассис — Рауф Инилеев, Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов эътибордан четда қолиб кетгани айтилганди мақолада.  

Ҳозир кўпчилик сентябрь ойини кутаётгани бежиз эмас. Бунга ЖЧ саралаш ўйинларидан ҳам кўпроқ, ЎФФдаги эҳтимолий ўзгаришлар сабабдир. Сайловлар, уларнинг натижалари, шу кунгача фаолият олиб борган раҳбариятнинг келгуси тақдири қандай бўлиши кўпчилик учун қизиқ.

Вазият қизиқ, сайловлар қандай якун топишини ҳозирча ҳеч ким билмайди. Худди шу таркиб футболни бошқаришда давом этиши ҳам, улар ўз ўрнини умуман бўшатиб қўйиши ҳам ёки президент ўзгарган тақдирда ҳам, унинг ёрдамчилари ишида давом этиши ҳам мумкин. Мана шу ўринда бир нарсани илтимос қилардим, ҳозирги раҳбарият шахсиятига тегадиган изоҳлар қолдиришдан тийилган энг яхши йўл, биз уларни етарли даражада танқид қилиб бўлдик. Энди паст даражадан бир қадам юқорига чиқиб, қолганини кузатиш энг тўғри йўлдек. Зеро бугунги футбол журналистикаси ва миллионлар ўйинини шу журналистлардан кам тушунмайдиган футбол мухлислари ким аслида ким эканини кўрсатиб бера олдик. Энг муҳими шу, буни катта ютуқ деб айта оламан.

Олий лиганинг 2-давраси старт олган бир пайтда жамоаларга разм солиб, кўнглим очиғи бироз кўтарилди. Чемпионатга секинлик билан бўлса-да, интрига қайтаётгандек таассурот бор. Турли вақт ва даврларда ишлаган мураббийлар, бугун ўзаро рақобатчи бўлиб, бир даврда фаолият олиб бораётгани чиройли иш: энди Мирко Йеличич, Нўъмон Ҳасанов, Рўзиқул Бердиев, Виктор Кумиков, Улуғбек Бақоев, Шота Арвеладзе, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин ва Вадим Абрамов кабилар бир вақтнинг ўзида рақобатлашиш имкониятига эга бўлди. Агар “Обод” бошида туриб бера олганида, бу мураббийлар қаторида Рауф Инилеев номи ҳам бўларди.



Мен буларни нега санаб ўтдим, агар футболда ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ деб ҳисоблайдиганлар бўлса, уларга кичик эътирозим бор. “Пахтакор” ва “Бунёдкор” раҳбариятида улкан ўзгаришлар бўлганини кўрдик. Футболга хусусий инвесторлар кириб келаётгани “Обод”ни украиналиклар қўлга олаётганида ҳам кўринмоқда. Водий клублари ўзига келишни бошлагани, воҳа жамоаларида рақобатбардошлик ошгани яна бир мисол. Бу албатта дастлабки таассуротлар холос, балки адашгандирман. Аммо ҳозирча шунисига ҳам шукр. Эндиги навбат вилоят клубларини ҳам профессионал босқичга олиб чиқиш, футболга жиғилдони билан эмас, ақли, замонавий дунёқараши билан кириб келадиган ёш кадрларга имкон бериш деб биламан.

Умид қиламанки, ҳаётга, спортга замонавий нуқтаи назар билан қарайдиган, тил биладиган, эскилик сарқити таъсири остида қолиб кетмаган, Англия, Испания, Германия каби чемпионатларни мунтазам кузатиб борадиган, уларнинг яхши жиҳатларидан ўрнак олишга уринадиган авлод футболга кириб кела бошлайди. Бу ҳолат кўп жиҳатдан сентябрдаги сайловларга боғлиқ.

Мана шундай оптимистик руҳ билан озгина сабр қилишни ва бунинг фонида миллий терма жамоа футболчиларини қўллаб-қувватлашни истардим. У хоҳ Аҳмедов бўлсин, хоҳ Жепаров ёки Рашидов — аҳамияти йўқ. Мана шу йигитлар ва бутун бир жамоа Ўзбекистон футболида катта бурилиш ясашга жуда яқин. Менимча ҳеч бир футбол мухлиси сентябрь ойини бу қадар интиқлик билан кутмаган бўлса керак.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика