UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  8 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  0 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  2 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  12 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  2 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  21 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  21 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  13 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  16

Диёр Имомхўжаев: “Реал” ниманинг эвазига кучли бўлди ва энди нима қилмоқчи? Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: “Реал” ниманинг эвазига кучли бўлди ва энди нима қилмоқчи?

Зидан мени ҳайрон қолдирмоқда.

“Реал” трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш эмас, сотиш билан овора. Бундай ҳол ҳар доим ҳам кузатилмайди. Балки шунинг учун бўлса керак, Мадрид клубини 19 ёшга тўлмаган 200 миллионлик футболчини кўчириб келиш умуман қўрқитаётгани йўқ.

Агар Зидан шундай талаб қўйса, Перес у истаётган футболчиларни катта эҳтимол билан олиб берарди. Бироқ Зизунинг бирламчи мақсади асосий футболчиларини сақлаб қолиш. У Бэйл, Роналду ва Бенземанинг қолишини муҳимроқ ҳисоблайди.

Ёшариш

“Реал” ҳозиргача 21 га тўлмаган икки иқтидорни қўлга киритди — Тео Эрнандес ва Даниэль Сабельос. Ўтган мавсум бу футболчилар мос равишда “Алавес” ҳамда “Бетис”нинг асосий футболчилари бўла олди. Яъни, “Реал”нинг юлдузли таркиби таъсирида, Ла лиганинг келаётган мавсумида ҳам йўқолиб қолмаслиги катта эҳтимол. Ахир улар ўтган мавсум давомида чемпионатнинг 30 дан зиёд ўйинида майдонга тушган футболчилар саналади.

Кўриниб турибдики, “Реал” эртани ўйлаб иш қилишга ўтди. Олди-орқасига қарамай футболчи саралайдиган Моуриньо бундай йўл тутмаслиги мумкин эди, масалан. Шу важдан олиб қараганда, “Реал” Зидан тимсолида бош мураббий пости учун энг яхши номзодни топиб бўлган. Чемпионлар лигасидаги кетма-кет икки ғалаба ва Ла лигада беш йил кутилган чемпионлик бунга исбот бўлсин.



Муваффақият сири

Сўнгги мавсумда “Реал” қандай қилиб бу қадар катта муваффақиятга эриша олгани борасида жуда кўп баҳслашиш мумкин. Мен бунда икки асосий жиҳатни кўрдим: захира ўриндиғининг бойлиги ҳамда Зидан ўз фалсафасини Криштиануга тушунтира олгани.

Келинг, иккинчисидан бошлай. Роналдунинг “жинни” одати бор, ҳамма ўйинда майдонга тушишни, максимал натижага эришишни, кўпроқ гол уришни истайди. Доим шундай бўлиб келган вақтда “Қироллик клуби” бир муддат “Барселона” соясида қолиб кетди. Зидан буларнинг барчасини клуб ичида кўриб, билиб юрди. Бош мураббийлик постига келгач эса, биринчи галда шу ишни тартибга солди.

У Роналдуга ётиғи билан тушунтира олди. Статистикага эътибор қилган бўлсангиз, ўтган мавсум Ла лигада Криштианудан кўпроқ ўйнаган “Реал” футболчиларини бемалол топа оласиз. Унинг “Барселона”даги рақобатчилари ҳам 34-35 талаб ўйин ўтказди. Тўғри, Роналду Месси ёки Саурас даражасида кўп гол уролмади. Бироқ мавсум якунида ҳам пик формада туришни уддалади. Интервьюсида, Зидан ҳақ бўлиб чиққанини ўзи ҳам тан олди. Лўнда қилиб айтганда, Роналду ўтган мавсум ўзидан кўра кўпроқ, жамоаси учун ўйнади.  

Масалан “Ювентус”га қарши икки ўйинда “Барселона”нинг етакчи футболчилари қийналишди ва 180 дақиқа давомида гол ура олишмади. Чунки тиним билишмаётганди. Энрике уларнинг кучидан максимал фойдаланишга интилаётганди. Мана шундай пайтда Роналду ҳимояси энг кучли деб қараладиган уч клуб — “Атлетико”, “Бавария” ҳамда “Ювентус” дарвозасига жами 10 та гол урди. Таркибнинг бой экани Зиданга футболчилар кучидан усталик билан фойдаланиш имконини берди.


Натижада қолган етакчилар масаласида ҳам ротация учун фурсат бўлди. Асосий мақомини ололмаса-да, Альваро Мората клуб муваффақиятида жуда катта роль ўйнади. Майдонда тўп сурган дақиқалари кўп бўлмаса-да, ўйинлар сони борасида Лукас Васкес ҳаммадан ўзиб кетди. Захирада қолиб кетаётганидан бутун мавсум нолиса-да, Ҳамес мавсум давомида умумий 30 га яқин учрашувда иштирок этди. Бунинг фонида Зидан асосий йигитларига нафас ростлаш имконини бера олди.  

Ўша Иско ҳам шунинг таъсирида очилди ва якунда асосий фигурага айланди. Асосий бўла олмай, аламзада юрган футболчилар эса бор аламини рақиблардан олиб, “Реал”га фойда келтирди. Айтмоқчи бўлганим, “Барселона” захирасида мен Неймар, Месси, Суарес, Инйеста ёки Бускетсдан кучлироқман дейдиган футболчи йўқ эди. “Реал” захирасида эса Роналду, Бэйл, Бензема учлигисиз ҳам ўйнай олишларини исботлашга тайёр номлар бор эди. Натижа ёмон бўлмади, тўғрими?



Энди-чи?


Энди ростмана қийин бўлади. Ҳамес ва Мората кетиш тараддудига аллақачон тушиб бўлганди. Альваро “Реал”га қайтмасликка умид қиламан, деб кетди. Бензема 29 та ўйинда 11 та гол урди Ла лигада, Мората эса 26 та ўйинда 14 та. Яна нима қилиши керак эди асосий бўлиш учун?

Тахминим бўйича, Зидан кетма-кет икки муваффақиятдан кейин ва ниҳоят Роналду-Бензема тандемини сочиб ташлаб, Альварони асосий қиладигандек эди. Бироқ умуман тескариси бўлди. Ёшроқ футболчининг ортидан пул қилинди ва “Реал”да энг кўп танқид қилинадиган футболчи олиб қолинди. Ўша-ўша тандем кетма-кет учинчи йили ҳам иш бериши мумкинми? Ишониш бирозгина қийин бўлиб турибди. Зиданнинг бахтига қарши, Роналду айнан Карим билан ўйнашни хуш кўради.

Замонавий футбол тўхтаб турмаяпти. Месси-Неймар-Суарес тандемига қарши чорани Аллегри топди, Эмери ҳам шунга яқин келди. Чунки Энрике уларга ҳаддан ташқари ўрганиб қолди. Вальверде ўша номларни сақлаб қолганида ҳам, ҳаммаси фақат уларгагина боғлиқ бўлмаган бошқа тизим ишлаб чиқиши керак. Мана шу паллада, икки йилдан буён Европада тенгсиз бўлаётган Зидан таркибига қарши чора топилмаган деб ўйлайсизми?   

Энди таркибдаги тўкислик камайди. Ҳимоядан Данило ва Пепе кетди, уларга қўшилиб Ҳамес ва Мората бошқа клубда. Ижарадан қайтиб келган футболчиларга назар солсангиз, улар билан рақобатлаша оладиганини тополмайсиз. Юқоридаги номлардан исталган вақтда ва исталган рақибга қарши фойдаланиш мумкин эди. Энди эса Иско, Роналду, Бензема, Бэйл кабилар учун рақобат яна камайиб қолгандек туюлади менга. Чемпионликка эришишдан кўра, уни сақлаб қолиш қийинроқ. Гарчи ўртоқлик ўйинлари бўлса-да, “Сити”, “Юнайтед” ва “Барселона”га қарши беллашувлар балки сизни ҳам ўйлантириб қўйгандир...

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика