UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  7 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  5 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

Диёр Имомхўжаев: "Бабаян, Абрамов ёки исталган бошқа мураббийнинг исталган клубда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлайман" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Бабаян, Абрамов ёки исталган бошқа мураббийнинг исталган клубда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлайман"

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Самвел Бабаян ҳақида гапирди.

"Самвел Бабаяннинг бирор клубда иш бошлаши шу лигада интригани оширади. Биринчидан, у совринлар учун курашадиган жамоа қила олади. Иккинчидан, академиядан етишиб чиқаётган тарбияланувчиларнинг асосий жамоага қадар бўлган йўллари қандай бўлиши кераклигини яхши билади.

Сизда савол бўлиши мумкин: Бабаянни танқид қилардинг, нега энди бундай фикр деган. Тушунтириш бераман. Ҳар қандай мутахассисга турли ракурсдан қараш мумкин. Регламентга амал қилса, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлса ва умуман қинғир ишлар қилмаса, мен Бабаян, Абрамов ёки исталган бошқа мураббийнинг исталган клубда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлайман. Биз шундай тизим яратишимиз керакки, қонунлар, низомлар ҳар қандай шахсдан устун бўлиши керак. Агар шахслар улардан устун бўлишга интилаётган бўлса, у ҳолда уларга қарши курашиш керак. Бизнинг асосий принципимиз шу. Ўзаро тийиб туриш тушунчаси доим ишлаши шарт", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.  


"Навбаҳор" раҳбари Отабек Саматов Самвел Бабаян билан музокара ўтказди         

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика