UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  7 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  29 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Диёр Имомхўжаев: "Арал" клубининг моддий техник базаси ривожланади, лекин бу бирданига Суперлигада ўйнашини англатмайди" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Арал" клубининг моддий техник базаси ривожланади, лекин бу бирданига Суперлигада ўйнашини англатмайди"

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Арал" клуби атрофидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

"Суперлигада қанча клуб иштирок этиши масаласи ЎФА Ижроқўмининг 28 ноябрь кунги йиғилишида кўтарилган ва унда Арал клубининг истисно тариқасида Пролигада иштирок этиши масаласи бўйича муҳокама борган. Ўша масала бўйича биз Қорақалпоғистонда бўлдик, сафар хулосаларини аввалроқ тақдим этгандик.

Футбол жамоатчилиги масалага вазмин ёндошиши тўғрироқ бўлади. Чунки бугун эълон қилинган материал муҳокамага қўйилган, якуний қарор чиқмасидан туриб, Арал Суперлигада ўйнайди деб ёзиш тўғри бўлмайди. Боз устига муҳокамада Суперлига иштирокчилари сони ҳақида сўз ҳам йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

ФИФА ҳукуматнинг футболга ғамхўрлигини қадрлайди, ўз навбатида спорт тамойилларига ташқи аралашув бўлишига йўл ҳам қўймайди. Арал футбол клубининг моддий-техник базасини ривожлантириш учун сезиларли ҳаракатлар бўлаётгани рост, аммо бу клубнинг бирданига Суперлигада ўйнашини англатмайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика