UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

"Динамо"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди Янгиликлар

"Динамо"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

Икки ҳафта давомида «Динамо» клуби расмий сайтида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, жамоа сардори – дарвозабон Андрей Мельничук «ойнинг энг яхши футболчиси» сифатида топилди.
196 нафар иштирокчи қатнашган сўровномада, 75 мухлис (38,3%) ўз овозини айнан украиналик тажрибали посбонга берган.

Сўнгги икки ўйин «Бунёдкор» ва «Андижон»га қарши баҳсларда ғалабага муносиб улуш қўшган Азамат Бобожонов сўровномада Мельничукка «рақобат» туғдирди. Тезкор яримҳимоячимиз 56 та (28.6%) овоз тўплади.

Учинчи ўринда эса якунланган ойда жамоа мухлислари Санъат Шиховни танлашган. «Андижон» билан баҳсда чиройли гол муаллифига айланган иқтидорли футболчимизга 39 та (19.9%) овозга эга бўлди.

Сўровномада шунингдек, ҳимоячилар Илдар Маматказин, Акмал Бозоров, ҳужумчи Зайниддин Тожиевлар ҳам мухлислар томонидан танланган.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Мельничук жорий мавсум ҳисобидан учинчи маротаба ой якунига кўра мухлислар томонидан, «Динамо»нинг энг яхши футболчиси дея топилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика